Фудтех - миллион ишлаб топиш сири

Маслаҳат 19-09-2018

Озиқ-овқат технологиялари (фудтех) одамнинг бирламчи эҳтиёжларини рақамли рельсларга ўтказаётган бўлса-да, бу саноат фақат олти йил аввалгина жиддий ривожланишни бошлади. Ишлаб чиқаришга юқори технологиялар, етказиб бериш ва таом тайёрлашни олиб келаётган стартаплар венчур капиталистларнинг “ушлаб туриш” рефлексини ривожлантиришмоқда: бозор ўсмоқда, пицца қутиси остида навбатдаги “яккашоҳни” топиб олиш учун барча имконият мавжуд.

Фото: Unsplash

“Таом партияси” ижрочи директори Михаил Перегудов озиқ-овқат технологияларида нималар содир бўлаётгани ва соҳа келажаги қандай бўлиши ҳақида сўзлаб беради.

Соҳадаги инвестицион вазият

2018-2023 йиллардаги “Озиқ-овқат атрофидаги” технологиялари дунё бозори Research N Reports прогнозларига қараганда йилига 6 фоиз қўшиб боришини ваъда қиляпти. Pitchbook маълумотларига кўра, 2018 йилнинг дастлабки беш ойида дунё фудтех соҳасига 1,3 миллиард доллар сармоя киритилган. 2016-2017 йиллардаги бу кўрсаткич биргаликда қўшиб ҳисобланганида, сегментга киритилган жами сармоя 1,5 миллиард доллардан ошмаган.

Фудтех халқаро етакчиларидан бири ресторанлардан таом етказиб берувчи немис сервиси Delivery HeroIPO вақтида 4,5 миллиард евро қийматидаги баҳоланишга эга бўлди. Бир йил ўтгач, 2018 йил июль ҳолатига кўра, унинг капитализацияси деярли икки баравар кўпроқ.

2017 йилда PepsiCo озиқ-овқат маҳсулотлари билан боғлиқ технологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида корпоратив акселераторга асос солди. Mail.ru Group эса бу соҳага кириш учун ушбу йилда бўлинма ташкил этди.

Саноатни шаффоф қилиш

Замонавий истеъмолчилар шиша деворли уйларда яшашга тайёр бўлмасалар-да, фабрика ва логистик хаблар деворлари шишадан бўлишини истайдилар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ўзлари истеъмол қиладиган егулик ишлаб чиқарилишининг жами жараёнларини назорат қилиш эҳтиёжини билдирмоқдалар. Назорат қилиш:

ингридиентларнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотга эга бўлиш;

маҳсулот қаерда ва ким томонидан ишлаб чиқарилганига ишонч ҳосил қилиш;

ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидалари ва хулқ-атвор нормаларига риоя этилганини билиш;

маҳсулот қандай яратилганини ўз кўзи билан кўриш.

Фото: Unsplash

Саноатни ҳар томонлама назорат қилиш учун инструментлар тўплами Швейцария компанияси Ambrosus томонидан таклиф этилмоқда. У p2p-маркетплейсни йўлга қўйган бўлиб, унинг доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида барча босқичларда аниқ ва рост маълумот олиш мумкин.

Улардан келадиган маълумотлар (хусусан, атроф-муҳитнинг ҳаво ҳарорати ва намлиги ҳақида) тизим бўйлаб шифрланади ва тарқалади. Идентификатор ёрдамида маҳсулот билан нима юз бергани ва бераётганини аниқлаш мумкин.

Озиқ-овқат саноатидаги занжирнинг муайян қисмлари ўртасидаги кучсиз “боғлиқлик” уларнинг кўпчилигига зарар келтиряпти. Масалан, маълумот етишмаслиги сабаб фермер хўжаликларидаги ерларнинг 20 фоизигача фойдаланилмай қоляпти. Бироқ “қайноқ мавсумда” улар томонидан етиштирилган маҳсулотнинг 10 фоизи ўғитга кетади. Ишлаб чиқарувчи, контрагент ва якундаги истеъмолчиларни блокчейн-платформалар ёрдамида бевосита боғланг. Шу йўл билан ўша фермерларга ўз ҳосили бўйича режаларидан келиб чиқиб, харидорларни топиш осон бўлиб, талаб ва савдоларни прогнозлаштиришда ёрдам беради.

Илм-фан бўйича таом тайёрлаш

Технологик саноат истеъмолчилар истакларига сезгирлик билан муносабат билдиряпти. Ривожланган мамлакатларда гўшт ва ҳайвон билан боғлиқ маҳсулотлардан воз кечиш оралиқдаги танловга айлангани изсиз кетмади. Баъзиларни рационни кўриб чиқишга хулқ-атвор билан боғлиқ сабаблар ундаса, бошқаларни – саломатлик ҳақида ғамхўрлик, учинчи тоифа учун қорамол боқилиши сабаб сайёрадаги 18 фоиз буғ газлари ҳосил бўлиши сабаб муҳим.

Global Data таҳлилий компаниясида сунъий гўшт 2021 йилда супермаркетлар пештахталарида пайдо бўлишига ишонмоқдалар. Ҳайвон оқсилига оммавий мақбул вариант бир неча стартапларга асос бўлиши аниқ. Улар орасида қишлоқ хўжалиги гиганти Tyson Foods, Билл Гейтс ва Ричард Брэнсон сармоя киритган Memphis Meats. Бу компания ҳайвон ҳужайраларидан лаборатория шароитида “гўшт“ етиштиради. 2016 йилда у пробиркада етиштирилган қиймасини намойиш этди ва ҳозирги вақтда технологияни мукаммаллаштиряпти. Memphis Meats асосчилари гўшт саноати ва қуш етиштиришни АҚШнинг ўзида мос равишда 200 миллиард доллар ва 40 миллиард долларга айлантиришни мақсад қилишган.

Сегментнинг истиқболи жуда умидли: Research and Markets ҳисобларига кўра,2023 йилга келиб, гўшт ўрнини босувчилар бозори 6 миллирд долларгача ошади.

“Озиқ-овқат кашфиётидаги” яна бир жозибали йўналиш — 3D-чоп этиш. Бозор трендлар аралашмасини хуш кўради. Масалан, озиқ-овқат қўшимча. Multiple Labs Америка стартапи уч ўлчамли чоп этиш технология ёрдамида индивидуал талабга қараб витаминлар таркиби “аралашмаси”ни таклиф этяпти. Хап доридаги турли моддалар организмга тушганида қанчалик тез чиқиб кетишини лойиҳалаштириш ҳам мумкин.

Фото: Unsplash

Технологиядан кулинарияда ҳам фойдаланиш мумкин. Natural Machines оммавий бозорга чиқаришга ваъда бераётган Foodini принтери турли маҳсулотлар тўпламидан тайёрлаш мураккаб бўлган таомлар ясашга қодир. Истиқболда 3D-чоп этиш техникага айнан сизга мос келадиган калорияли таомга “буюртма бериш” имконини тақдим этади. Xiaomi HiPee каби “смарт-шифокор” осиб юриладиган қурилмалари эса озиқ принтерига танангиз эҳтиёжларига маълумотларни узатади. Ўз навбатида у сизнинг биометрик кўрсаткичларингизга қараб таом “пиширади”.

2024 йилга келиб овқатни 3D-чоп этиш бозори ҳар йили бир ярим баравар ўсиб, 400 миллион доллар даражасига етади.

Логистиканинг янги форматларини таъминлаш

Онлайн-сервислар ёрдамида маҳсулотларни етказишга буюртма бериш – дунё даражасидаги йирик соҳа. Forrester нашриёт агентлиги 2022 йилга келиб, унинг ҳажми 334 миллиард долларга етишини прогноз қилмоқда. Яқин бир неча йил давомида у сифат жиҳатидан ўзгариб, мижозлар хулқини ўзгартиради.

Дронларга кўнгилочар ўйинчоқ сифатида қаралди. Уларнинг b2c’даги оммавий салоҳияти ҳақида кўпроқ назарий билимлар илгари сурилиб, хаёлга берилишди. Улкан ўзгариш юз берадиганга ўхшайди, бу эса фудтех орқали юз бериши мумкин.

UberEats Сан-Диегода АҚШ ҳукумати ёрдамида таомни дронларда етказишни йўлга қўймоқда. Бу эса дастурни синовдан ўтказиш кўринишида амалга ошириляпти. Сервис раҳбарияти учувчи аппаратлар етказиб беришни 5-30 дақиқада бажаришига ваъда беришмоқда.

Логистикани нафақат b2c соҳасида, соҳанинг b2b қисмида ҳам ўзгартириш мумкин. Бу борада Roambee компанияси мисоли диққатга сазовор. Бу тизим “буюмлар интернети”га асосланган бўлиб, булутли платформа билан боғлиқ тарзда реал вақт режимида юклар статусини осонлик билан кузатишга ёрдам беради. Озиқ-овқат саноати ва маҳсулот ритейлида товарлар тез ўзгаргани сабаб бундай назорат катта маблағни тежаши мумкин.

Фудтех — шу қадар инновацион соҳаки, унинг чегаралари батамом белгиланмаган. Ҳар доим ҳам уни AgTech — агросаноат диджитализацияси саноатидан ажратиб бўлмайди. Ёки рақамли тиббиётдан. Бундай ўзига хос бизнес-модель ҳали ҳеч ким томонидан ўзлаштирилмаган кўп миллиардли бозорга кириши аниқ.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ