Футболчилар нишондан адашганда

Футбол 10-11-2014

Гуанчжоудаги 2010 йилги Осиё ўйинлари чорак-финалида тўқнашган Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари ўйини вақтида дарвозабонимиз Темур Жўраев рақиб ҳужумчисига тўпни қандай олдириб қўйганию, қатарлик ҳужумчи дарвозабонни қандай алдаб ўтгани ва 7 метрлик дарвоза қаршисида 2 метр масофадан туриб, тўпни қаёққа қаратиб думалатиб юборгани эсингиздадир? Ўша кечадан кейин қатарлик нишонни бехато ура олмайдиган бу футболчи you tube юлдузига айланиб кетган эди.

Юқоридаги каби воқеа юз йилда бир марта бўлади деб ўйласангиз адашасиз. Шу октябрь ойининг ўзида жаҳон футболида шундай ҳолатларнинг етти марта юз берганига гувоҳ бўлдик. Сиз ҳам гувоҳ бўлинг.

1. Хосе Кальехон

29 октябрь куни "Наполи" "Аталанта" майдонидан 2 очко йўқотиб қайтди. Ўйиннинг 2 чи таймида Кальехон ғалаба тўпинин киритиши ҳам мумкин эди. Лекин, гол урмасликнинг иложи йўқ вазиятда, бўм-бўш дарвозага ярим метрдан ноаниқ зарба берган Италия чемпионати тўпурари ҳалигача буни қандай амаллаганига ҳайрон бўлиб юрган бўлса керак.

2. Марио Балотелли Италиялик ҳужумчини Англияда ҳамма танқид қилмоқда ва бу танқидлар ўринли. Чунки у ҳалигача АПЛ ўйинларида ўзининг голлари ҳисобини очгани йўқ. "КПР" билан ўтган оғир ўйинда ҳам у жамоа учун ҳеч қандай фойда келтира олмади. Бир вазиятда эса дарвозабондан қайтган тўп ўзига келиб тушганида, тўпни ҳимоясиз қолган дарвозага жойлаб қўйиш ўрнига осмону фалакларга тепиб юборди.

3. Андер Капа "Эйбар" ҳужумчиси умридаги энг яхши вазиятни қўлдан чиқарди. Ахир у "Барселона" дарвозасига гол киритган футболчига айланиши мумкин эди. Лекин Клаудио Бравони ҳам алдаб ўтган Андер ҳал қилувчи зарбани йўллашда оёқлари қалтиради. Бу пайтда таблода 0:0 ҳисоби ёниб турар, бу омадсизликдан кейин "Эйбар" жамоаси 3 та гол ўтказиб юборганди.

4. Авер Мабил "Аделаида Юнайтед"нинг 19 ёшли ҳужумчисини "Перта" билан ўйингача деярли ҳеч ким танимас эди. У ҳам ўзига узатилган заргарона пасни йўққа чиқаргач, интернет тармоқлари орқали машҳур бўлиб кетди. Авер Мабил Австралия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Унга ўз устида кўпроқ машқ қилишини тилаб қоламиз.

5. Карлос Аскуи 23 ёшли "Эстудиатес" (Аргентина) яримҳимоячиси Уругвайнинг "Пеньяроль" жамоаси билан Копа Судамерикана доирасида ўтган учрашувда "қовун туширди". Балки, у ўзининг ҳужумчи эмаслиги билан ўзини оқлашга ҳаракат қилар, лекин бу масофадан дарвозабонлар ҳам гол ура олади.

6. Хакан Чалханоглу "Байер" ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Бенфика"ни қабул қилган баҳсда жамоа 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Хакан Чалханоглу битта гол билан ғалабага ўз ҳиссасини қўшди ҳам. Лекин қуйидаги вазиятда яна битта гол уриш керак бўлган вазиятда омадсиз ҳаракат қилди.

7. Пьер Обамеянг "Байер" "Бенфика"ни қабул қилаётган ўйинга параллел вақтда Дортмундда бошқа бир немис жамоаси "Андерлехт"ни синовдан ўтказаётган эди. Обамеянг ўта қийин вазиятларда марта дарвозани ишғол этдию, хет-трикни амалга ошириш мумкин бўлган ҳолатида болаларча хато қилди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ