Гаджетлар умрини қисқартирадиган хатолар

Гаджетлар 19-11-2016

Кўп ҳолларда телефон ёки ноутбук сотиб олингач, ярим йилдан сўнг ускуналар эскираётганига гувоҳ бўламиз. Бунга эса одатда, ўзимиз айбдор бўламиз.

Қуйидаги фойдали маслаҳатлар планшет, телефон ва ноутбуклар янада узоқроқ вақтгача хизмат қилишига ўз ҳиссасини қўшиши аниқ.

 

Аккумулятор заряди

Замонавий литий-ионли ва литий-полимерли аккумуляторларда (batteryuniversity, electronics) хотира эффекти йўқ, шунинг учун телефонлар, планшет ва ноутбукларни нол фоиз бўлишини кутмасдан зарядлаш керак.

Аккумуляторлар умрини узайтириш учун ўз гаджетларингизни тез-тез қувватлаб туринг. Энг яхши вариант — батарея кўрсаткичи 10–20 фоиздан пастни кўрсатса, телефонни зарядга қўйиш лозим. Бу қувватланиш цикли сонини 1000–1100 (bestgopower, batteryuniversity) оширишга ёрдам беради.

Замонавий аккумуляторлар тўлиқ қувват олиб бўлганидан сўнг зарядлаш воситасида қолиб кетса ҳам ҳеч қандай зарар кўрмайди. Аккумулятордаги контроллер ток зарядини тўхтатади ва ҳеч қандай хавф бўлмайди. Бироқ бу телефонларни доим зарядда ушлаш керак, дегани эмас. Батарея қувватни 40 ва 80 фоизли диапазонда (sciencealert, bestgopower) ушланса кўпга чидайди.

Айнан шу сабабли арзон аккумуляторларни сотиб олиш хавфли — улар сифатсиз бўлиб, контроллерлар бўлмайди. Шунингдек, "бегона" зарядлар ва USBлардан фойдаланманг.

Бир соатдан кам вақт давомида тўлиқ қувватлашни ваъда қилувчи ультратезкор воситалардан қочинг.

Яна бир эслатма: агар смартфонингизда қалин қоплама бўлса, уни аккумулятор қизиб кетмаслиги учун қувватлаётган маҳал олиб турган маъқул.

 

Ҳарорат режими

Ноутбукдан фойдаланаётган маҳал уни тиззада ушлаш ёки каравотга қўйиш тавсия этилмайди. Ҳаво айланадиган тешикларда ускуна қизиб кетмаслиги учун очиқ ҳаво оқими бўлиши зарур. Бунинг учун вентиляторлар жойлашган махсус тагликлар асқатади.

Литий-ионли аккумуляторларнинг энг катта душмани — юқори ҳарорат: улар қизиб кетишга чидай олмайди. Шу сабабли қурилмаларни қуёш нури тушадиган ерга ёки иситиш воситалари ёнига қўйманг.

Совуқ фаслда кўчадан иссиқ хонага кир а туриб, ноутбукни дарҳол ёқманг. У аввал мослашиши зарур. Яхшиси, бир соатча кутган маъқул.

Аёзли кунларда смартфондан фойдаланмасликга ҳаракат қилинг, уларни куртканинг ички қисми ёки махсус қопламаларда олиб юриш лозим. Паст ҳарорат қурилмалар учун зарарли.

 

Дисплей

Ноутбук ёки компьютер экранини узоқ муддатга қуёш нури қаршисида қолдирмаслик керак, бу рангларнинг куйишига олиб келади. Шу сабабли гаджетларни ойнадан нур тушадиган ерга қўймаслик керак.

Ноутбук экранларига жуда эҳтиёткор бўлинг. Экранга бармоқларингизни теккизманг — у ерда ҳосил бўлган тўқ доғлар умрбод кетмаслиги мумкин.

Экранни артиш учун юнсиз махсус салфеткаларни ишлатган маъқул. Ҳеч қачон тозалаш воситаларидан фойдаланманг — улар таркибида аммиак спирти бўлиб, экранга бевосита зарар келтириши мумкин.

Ноутбукни ёпишдан аввал клавиатурада ҳеч нарса қолмаганига ишонч ҳосил қилинг. Ҳаттоки, майда нарса ҳам ойнага зарар келтириши мумкин.

 

Кучланишдаги фарқ

Агарда момақалдироқ бўлса, компьютерни қувватлаш воситасидан олиб қўйинг. Агар кабелли интернет бўлса ўчириб қўйинг. Техника бу вақтда табиат кучини бошдан ўтказиши мумкин. Кучланишдан ҳимоя қилувчи қуввати минглаб гигавольт (easykey, abc)га ета оладиган тўлқин фильтрлари чақмоққа қарши чиқиши даргумон.

Агар сиз яшайдиган ерда тармоқлар кучланиши тушиб кетса, компьютер билан бирданига техникани хавфсизлантирадиган узлуксиз қувват манбаини сотиб олинг.

 

Чанг ва кирлардан тозалаш

Агар мобил телефон сумканинг бош бўлинмасида сақланса, унинг порти чанг ва майда кирлар билан тўлиши мумкин, бу эса кейинчалик муммолар келтириб чиқариши мумкин. Кирларни тозалаш учун телефонни ўчириб, тиш кавлагичлар ёрдамида тозалаб, салфетка билан артинг.

 

Сумкангизда телефон учун махсус жой бўлса айни муддао бўлади.

Йилига бир ёки икки марта (эксплуатация шароитига қараб) ноутбук ва компьютерлар чанглар туфайли тозаланиши керак бўлади. Агар компьютер кулеридан шовқин келаётган бўлса ёки ноутбук қаттиқ қизиб кетса, тозалаш вақти келганидан дарак беради.

Агар сиз техникани очишдан ва ўзингиз мустақил тарзда тозалашдан қўрқсангиз, хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилинг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ