Ғайритабиий иқлим ҳарорати 2025 йилга бориб оддий ҳолга айланади

Ажабтовур воқеалар 7-11-2016

Иқлимшунослар 2040 йилгача иссиқхона газлари чиқиндилари камаймаса, ғайритабиий илиқ қиш ва ҳаддан зиёд иссиқ ёзги мавсумлар 2025 йилга бориб, оддий ҳолга айланиши ҳақидаги хулосага келишди. Bulletin of the American Meteorological Society журналида шу ҳақида мақола чоп этилди.

"Агар шу йўсинда давом этаверса, Австралиядаги 2013 йилги рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат (ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 50 даражага етган ва октябрь ойида тоғларда ёнғинлар авж олган, бу инсонлар саломатлигига жуда салбий таъсир кўрсатган) 2035 йилга бориб, бу мамлакат учун оддий ҳолга айланади", - деди Канберрадаги Австралия Миллий университетидан Софья Льюис. 

Льюис ва унинг ҳамкасблари инсоният ҳаттоки барча иқлимий шартларни бажарса ҳам, ўтган йилдаги рекорд даражадаги илиқ ҳароратга ўхшаш янги иқлим режимидан қочиб бўлмаслиги ҳақидаги хулосага келишди. Олимларнинг сўзларига кўра, инсоният томонидан табиат шартларининг бажарилиши ҳалокатни 10-15 йилга кечиктиради, холос.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ