Генри Форд — конвейер ихтирочисими?

Ихтиролар 12-11-2014

Генри Форднинг исми инсоният тарихига муҳрланган. Форд биринчи навбатда арзон, оммабоп машина чиқаришни орзу қилгани ва бу орзусига эришгани билан машҳур. Шунингдек, унинг фамилияси тарихга “фордизм” деб аталувчи иқтисодий термин билан ҳам кирган. Фордизмнинг маъноси – йиғув конвейери ёрдамида босқичли ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришдир. Шундай қилиб, Фордни конвейер ихтирочиси деб билишади.

Аслида эса Форд конвейерни ихтиро қилмаган, балки биринчи бўлиб босқичли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Бунгача Форд илк автомобилини йиғган, лекин ўша даврнинг бошқа автомобилсозлари сингари бу автомобиль ҳам қўлда терилганди. Шунинг учун у ўта қиммат тушар, уни таъмирлаш эса жумбоқнинг ўзи эди. Автомобилсозлик қандайдир янгиликка муҳтож эди.

Конвейер услубида ишлаб чиқаришга илк қадам 1901 йилда Рэнсом Олдсоннинг “Oldsmobile” компаниясида йўлга қўйилган йиғув линиясидан бошланган. Айнан Олдсонни замонавий конвейер ихтирочиси дейиш мумкин. Бўлажак автомобилнинг қисмлари махсус араваларда бир цехдан иккинчисига олиб бориларди. Бу эса автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 400 донадан 5000 донага оширди. Генри Форд бу ихтиронинг аҳамиятини англади ва уни янада такомиллаштирди.

1903 йили Форд гўшт маҳсулотлари тайёрланадиган корхонадаги босқичли ишлаб чиқариш жараёнини ўрганди. У конвейерга тасма ўрнатди ва бу технологияни ўз заводида жорий этди. Натижада “Ford Model T” машинасини ишлаб чиқариш 400 долларга туша бошлади ва битта машина икки соатга қолмай тайёр бўлди. Бу Генри Фордни миллионерга ва муҳандислик даҳосига айлантирди, лекин конвейерни унинг ўзи ихтиро қилмаган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ