Ғилдиракли уйлар

Ихтиролар 29-04-2015

XABARDOR.UZБугунги кунда автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар энг сифатли, мустаҳкам ва чиройли машиналар ишлаб чиқаришда илгарилаб кетган. Улар ҳайдовчиларнинг эътиборини тортиш учун ҳар қандай кутилмаган янгиликлар яратишмоқда. Автомобиль компанияларидан ташқари, бинолар қурувчи корхоналар ҳам ажойиб дизайнли уйларни ясашмоқда. Улар ўзининг шинамлиги, чиройли танланган ранглар билан ажралиб туради. Қуйида ҳам автомобиль ҳам уй кўринишидаги ажойиботларни томоша қиласиз. 

Бу ғилдиракли уй америкалик серфер буюртмасига биноан ясалган. 

Унинг ичида одатий турмуш учун етарли барча нарса мавжуд. 

Иккинчи қаватда каравот учун жой мавжуд. 

Бу уй табиат билан уйғунлашиш учун яратилган. 

1994 йилда ишлаб чиқарилган Isuzu FVR юк машинасининг 2 қаватли ҳужрага айлантирилган кўриниши.

Германия ўт ўчирувчи машинасидан ясалган ғилдиракли уй. 

Kenworth юк машинасидан ясалган уй. 

Бу уй америкалик оила томонидан ясалган. Улар 1956 йилда чиқарилган White юк машинасини 250 долларга сотиб олган ва ушбу уйчани ясашган. 

Бу уй бошқа бир автомобилга уланиб ҳаракатланишга мўлжалланган. 

Француз фермаларидан бирида топилган "раритет" юк машинасидан ясалган уй. 

Бу ғилдиракли уй Техасдаги ресторан учун реклама вазифасини бажаради. 

Виржинияда рўйхатга олинган ғилдиракли уй. 

Янги зеландиялик Глен 14 йилдан бери шу уйда яшайди. 

Янги Зеландиядаги меҳмонхона. Унда ошхона ва кир ювиш машинаси ҳам бор. 

Isuzu NPR юк машинасида қурилган уй. 

Америкалик татуировка чизувчи – Жон Артсининг уйи. 

Артси татуировка чизиб пул топишдан ташқари, ўзи ясаган буюмларни сотиб ҳам кун кўради. 

Артсининг оиласи ҳаётидан мамнун. 

Mitsubishi Fuso юк машинасидан ясалган уй. 

Нью-Мексикода ясалган ҳужра. 

У Sterling юк машинасидан ясалган. 

"Пикап"дан ясалган уйча. 

Ғилдиракли уй сотадиган фирмалар жуда кўп. Бу улардан бири – Tiny House UK.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ