“GM” автомобиллари “Android” медиатизими билан жиҳозланади

Техника 12-11-2014

2016 йилдан бошлаб “General Motors” концерни автомобиллари “Android” асосида ишловчи мультимедиа тизими билан жиҳозланади.

Бу ҳақда “GM”га умумий қиймати 900 миллион долларлик автомобил тизимларини етказиб бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини қўлга киритган “Harman International” компаниясининг президенти “Automotive News” нашрига берган интервьюсида хабар қилди.

“Harman” раҳбари “General Motors” таркибига кирувчи айнан қайси русум ва бренддаги автомобиллар янги тизим билан биринчи бўлиб жиҳозланишини айтмади. Бироқ ҳозирда биринчи бўлиб “Chevrolet” ва “Cadillac” “Google”нинг операцион тизими билан жиҳозланиши ҳақида миш-мишлар юрибди. Эътиборлиси, бу ерда “Android Auto” деб номланувчи чекланган автомобиль интерфейси эмас, балки тўлақонли операцион тизим ҳақида гап бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Google” компанияси “Android” операцион тизими асосида ахборот-кўнгилочар тизимини ишлаб чиққан бўлиб, у орқали ҳайдовчилар автомобилдаги сенсор экран ёрдамида смартфонларини бошқариш имкониятига эга бўлишган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ