Голливуд: Машҳур фильмлардаги буюмлар неча пулга сотилди?

Кино 20-03-2015

XABARDOR.UZ - Балки сиз кино оламидаги сўнгги янгиликлардан бехабардирсиз, аммо ҳеч шубхасиз такрор ва такрор томоша қилишни яхши кўрадиган севимли кинофильмингиз борлиги аниқ.  Биласизки, ҳар бир фильмни суратга олишдан олдин ва тасвирга олиш жараёнларида маълум бир либослар, керакли буюмлардан фойдаланилади, шундай анжомлар борки, улар фильмнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган ва уларсиз кинони ҳатто тасаввур этиб ҳам бўлмайди. 

Киномухлислар эса ушбу буюмларнинг ҳақиқий эгаси бўлиш учун уларни ҳар қандай нархда харид қилиб олишга тайёр. Бугун сизга голливуд кинофильмларида фойдаланилган буюмлар ва уларнинг сотилган нарх қийматларини келтириб ўтамиз. 

1. “Капитан Америка: Первый мститель” – (Капитан Америка: биринчи қасоскор)

Ушбу фильмда оддий аскарни супер қаҳрамонга айлантирган зардобли шиша идишча 3 959 долларга сотилди.

2. "Секретные материалы" - (Сирли материаллар)

Ушбу фильмни томоша қилган кинотомошабинлар кино қахрамонлардан бири Молдерни жуда яхши билишади. Суратдаги Молдернинг (Марказий хавфсизлик агенти) ФБР агенти эканлигини тасдиқловчи хужжат 6 000 долларга сотилди. 

3. "Зеленый шершень" -  (Яшил шершень)

Фильмдаги яшил Шершннинг газли қуроли 6 500 долларга сотилди.

4. "Робокоп"

Ушбу фильмдаги Дроид ЕМ-208 роботини  киномухлис 7 900 долларга харид қилиб олди. 

5. "Голодные игри" (Шафқатсиз ўйинлар) 

Сьюзен Коллинзнинг "Шафқатсиз ўйинлар" трилогияси тасвирга олинганда фильм ижодкорлари бош қаҳрамон Китнисс Эвердинни экранда гавдалантирган актриса Женифер Лоуренснинг эгнидаги курткасига унча аҳамият беришмагандир аммо, бугун ушбу кийим  8 233 долларга сотилди.  

6. "Гринч-похититель Рождества" - (Гринч – янги йил ўғриси)

Ушбу фильм қахрамони Гринчнинг бутун бошли либоси устида ишлаган  дизайнерлар ижод намунасидан мамнун бўлсалар арзийди. Чунки улар яратган либос 10 000 долларга сотилди.  

7. "Индиана Жонс: Последний крестовый поход" - (Индиана Жонс: сўнги салб юриши)

Индиана Жонснинг қамчиси эса Грин либосидан ҳам қимматроққа 12 000 долларга сотилди. 

8. "Бунтарь без идеала" - (Мақсадсиз қўзғолон)

Ушбу фильмдаги Жеймс Диннинг йиғма пичоғи 20 000 долларга сотилди.

9. "Вилли Вонка и шоколадная фабрика" - (Вилли Вонка ва          ширинликлар фабрикаси)

Вилли Вонка фабрикасига чипта. Ушбу олтин чипта бир парча қоғоз бўлсада, 27 500 долларга сотилди. 

10. "Путешествие на дно моря" - (Денгиз тубига саёҳат)

Ушбу фильмдаги учар сув ости кемасининг FS-1 модели 30 000 долларга сотилди. 

11. "Крестный отец" - (Чўқинтирган ота)  

Кинофильмдаги Марлон Брандонинг палтоси 32 500 долларга сотилди. 

12. "Чужой" - (Бегона)

Фильмдаги ўтсочар қурол 37 500 долларга сотилди.

13. "Изгой" - (Қочқин) 

Ушбу фильмдаги Уилсон исмли волейбол тўпи 40 000 долларга сотилди. 

14. "Властелин колец: Братство кольца" - (Узуклар ҳукмдори: узук биродарлиги)

Ушбу фильм мухлислари сони анчагинани ташкил этиши барчага маълум. Кинофильмдаги Фродонинг "Жало" номли шамшири 65 000 долларга сотилди. 

15. "Парк Юрского периода" - (Юра даври хиёбони)

Фильмдаги велоцираптор қафаси 100 000 долларга сотилди. 

16. "Охотники за привидениями 2" - (Руҳлар овчиси - 2) 

Суратдаги протонли бластер бўлиб, у 130 000 долларга сотилди. 

17. "Кинг - Конг" 

 Ушбу фильмдаги бахайбат Кинг – Конгни экранда гавдалантирган металл каркас 200 000 долларга сотилди. 

18. "Звёздные войны: Эпизод IV: Новая надежда" - (Юлдузлар жанги: 4 эпизод: янги умид)

 Фильмдаги Люк Скайуокернинг нурли шамшири 240 000 долларга сотилди.  

19. "Бегущий по лезвию" - (Тиғ бўйлаб югурувчи) 

Фильмдаги Харрисон Форднинг тўппончаси 270 000 га сотилди. 

20. "Придурки из Хаззарда" - (Хаззард телбалари)

General Lee Dodge Charger. 450 000 долларга сотилди. 

21. "Терминатор 2: Судный день" - (Терминатор 2: Қиёмат) 

Фильмдаги бутун бошли терминаторнинг Т-800 металл модели 488 750 долларга сотилди. 

22. "Назад в будущее" - (Келажакка саёҳат)

Фильмдаги Delorean DMC – 12  вақт машинаси 541 000 долларга сотилди. 

23. "Звёздный путь: Следующее поколение" - (Юлдузли манзил: Келгуси авлод) 

"Энтерпрайз" юлдузли кема 576 000 долларга сотилди.

24. "Звёздные войны: Эпизод IV: Новая надежда" - (Юлдузлар жанги: 4 эпизод: янги умид)

Panavision PSR 35MM. Жорж Лукасанинг камераси. 625 000 долларга сотилди. 

25. "Волшебник из страны  Оз" - (Оз салтанатининг сеҳргари)

 Ушбу фильмдаги ёқутлар билан безатилган бежирим туфли 660 000 долларга сотилди.

26. "Волшебник из страны Оз" - (Оз салтанатининг сеҳргари)

Ушбу фильмдаги яна бир персонаж – арслон либоси 700 000 долларга сотилди.

27. "Завтрак у Тиффани" - (Тиффаникидаги нонушта)

"Givenchy" томонидан тақдим этилган Одри Хепберннинг қора либоси 792 165 долларга сотилди. 

28. "Пиф-паф ой-ой-ой"

Фильмдаги учар машина 805 000 долларга сотилди. 

29. "Шпион, которий меня любил" - (Мени севган ўша айғоқчи)

Жеймс Бонднинг нилуфар – машина- қайиғи 860 000 долларга сотилди. 

30. "Звуки музыки" - (Мусиқа жаранги) 

 Do-Re-Mi либослар тўплами 1 560 000 долларга сотилди.

31. "Голдфингер" 

Жеймс Бонднинг Ashton Martin DB5 машинаси. 4 408 456 долларга сотилди. 

32. "Моя прекрасная леди" - (Менинг мафтункор хонимим)

Одри Хепберннинг оппоқ либоси 4 551 000 долларга сотилди.

Кўрсатилган қийматлардан шуни айтиш мумкинки, суратга олинаётган фильмлар нафақат ажойиб сценарийси, моҳирона режиссёрлик иши, балки ундаги ҳар бир деталга берилган алоҳида эътибор учун ҳам мухлислар қалбидан жой олар экан.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ