“Google” дан “нанотаблеткалар”

Интернет 10-11-2014

“Google” компанияси рак, юрак хуружи ва бошқа кўплаб оғир касалликларни эрта ташҳис қилиш учун янги технология устида иш олиб боришмоқда. Унинг асосини наноқисмли таблетка ташкил этади. Улар инсон организмига юборилади ва унда бирор бир ўзгариш бўлса сигнал беради. Бу ҳақида “Wired” нашри хабар бермоқда.

“Google X” инновацион лабораториясининг раҳбарларидан бири Эндрю Конраднинг айтишича, таблеткаларнинг ўлчами бир метрнинг миллиарддан бир қисмини ташкил этади. Унинг таркиби инсон танасидаги молекулаларни аниқловчи магнит материал ва мураккаб оқсилларнинг ўзаро бирикмасидан иборат.

Конраднинг сўзларига қараганда, бундай “нанотаблеткалар” инсон учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Шифокор соғлиқ ҳақидаги маълумотларни интернет орқали доимий назорат қилиши мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ