Google: Энди трафикни тежаш мумкин

Интернет 30-03-2015

XABARDOR.UZ: Google компанияси Chrome браузери учун трафикни оптимизация қиладиган ва маълумот узатиш жараёнини тежайдиган махсус кенгайтма ишлаб чиқди. Бу ҳақда таниқли блогер, Google Chrome евангелисти Франсуа Бофорт ўзининг Google+даги саҳифасида маълум қилган.

Data Saver номли кенгайтма Chrome Web Store онлайн дўконида 23 март куни пайдо бўлди. Бир неча кундан сўнг ихтисослашган босма ахборот воситалари унга эътибор берди. Аммо компаниянинг ўзи янги кенгайтманинг расмий тақдимотини ўтказишга шошилмади.

Кенгайтмани браузернинг Chrome 41’дан кейинги версияларига ўрнатиш мумкин. Ўрнатилган кенгайтма автоматик тарзда ишга тушади ва Google серверларида контентни сиқиб, фойдаланувчига олинган натижани кўрсатади. Шунингдек, кенгайтмадан прокси-сервер сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Сиқилган ахборот ва тежалган трафик фоизи махсус иловада акс эттирилади. Бофортнинг маълумот беришича, chrome://net-internals#bandwidth саҳифасида фойдаланувчилар кенгайтманинг ишлашини текширишлари мумкин.

Кенгайтмани синовдан ўтказган мутахассисларнинг онлайн суҳбатларда келтирган маълумотларига қараганда, трафикни тежаш асосан расмларнинг сифатини тушириш ҳисобига амалга оширилади. Шунингдек, прокси-сервернинг қўлланиши туфайли янги саҳифалар очилганда браузер секинлашади.

2014 йилда Google браузернинг Android ва iOS дастурий таъминотида ишлайдиган мобил версиялари учун шунга ўхшаш кенгайтма ишлаб чиққан эди. Трафикни тежаш хусусияти бошқа бир қатор браузерларда, жумладан, “Яндекс.Браузер”да ҳам бор.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ