“Google” ишга даъвогарлар оқимини қандай эплайди?

Интернет 10-11-2014

Нима учун “Google”га ишга кирмоқчи бўлганларнинг ишга кириш имкони 0,2%? Компания янги ходимларни ишга олиш жараёнини қандай ташкиллаштирган? Агар бу сизга қизиқ бўлса, мақолани эътибор билан ўқинг.

gugl-1

“Google”нинг HR-бўлим бошлиғи Лазло Бокнинг айтишича, ҳар йили компанияга ишга кириш истагида бўлган одамлардан уч миллионга яқин талабнома тушади. Улардан фақат етти минги маъқулланади. Шундай қилиб, бир жой учун даъвогарлар сони 428,5 нафарни ташкил қилади. Бу Гарвард, Йель ёки Стэнфорддагидан кўпроқ. 2006 йилда Бок компанияга келганда, айтишича, “Google”да ишга олиш жараёни жуда ёмон бўлган. Биринчидан, компанияни қандай келажак кутаётгани номаълум бўлган, иккинчидан, 15-25 та суҳбатдан ўтиш керак эди.

“Google”да ишга олиш ўртача олти-тўққиз ой вақтни олган. Унинг айтишича, ўшанда суҳбатда ишга кирмоқчи бўлганларни қандайдир фойдасиз масалаларни ечишга мажбур қилишган.

Бундай масалаларга мисоллар етарли: “Дунёда пианино созловчилар қанча?”, “Сиэттлдаги ҳамма ойналарни неча пулга ювган бўлардингиз?”, “Нима учун қопқоқли туйнукнинг қопқоғи думалоқ?”. Лазло Бокнинг айтишича, у раҳбариятга бундай мисолларнинг самарасизлигини исботлаб берган. Аммо суҳбатларда бошқотирмалардан фойдаланиш расман тақиқланганига қарамай, у ҳалигача бу амалиётни тугата олмаган.

Ҳозир “Google”да ишга олиш жараёни бир меъёрга туширилган, компанияга ишга киришни хоҳловчилар жуда кўп, ишлаётган ходимлар сони эса — 50 мингдан ортиқ. Лазло Бок “Google”га тушган талабномаларни тез ва оқилона кўриб чиқишга ёрдам берадиган айрим қоидалар ҳақида сўзлаб беради.

Малакасиз ходимни ишга олишга йўл қўймаслик Юксак ва муросасиз мезон сифати бўлмаса, компания эртами-кечми инқирозга юз тута бошлайди, дейди Бок. Агар бошқалардан билимсизроқ ходим ишга олинадиган бўлса, бу бошқаларда ҳам шундай хулоса пайдо қилади: бундан буён ҳамма даъвогарлар малакасизроқ ходимни ҳам ишга олишади деб ўйлашади. “Ҳар ким ўзига чегара ўрнатиб, раҳбарият босимига тушмаслиги керак. Ҳар HR-менежер учун бўш иш ўринлари тезроқ тўлдириш зарур, лекин бу ҳаммани ишга олавериш керак дегани эмас”.

gugl-2

Суҳбатдошларнинг одамларни ишга олишига имкон бермаслик “Google”да HR-тизим иши самарадорлиги учун битта оддий ечим бор: “рекрутер”лар ишга даъвогарларни мустақил ишга олишмайди. Номзодни ишга олиш ҳақидаги қарорни суҳбат ва суҳбатни амалга оширган кишининг изоҳларига қараб мустақил комиссия чиқаради.

Суҳбатдош кўпинча холис бўлмайди Бокнинг айтишича, у қўл остидагиларга “рекрутер”ларнинг ишга кирмоқчи бўлганларга нохолис қарашини кўп марта эслатишга мажбур бўлади. Суҳбат хонасига кирган ҳар қандай одам суҳбатдошига қандайдир таассурот уйғотади. Ҳатто тайёргарлик кўрган профессионаллар ҳам бундан қочиб қутулолмайди. Улар суҳбатдан ўтаётган кишига ёққан ёки ёқмаганига қараб баҳо беришни бошлашади.

Жараёнда қолип бўлиши керак Бокнинг айтишича, компанияга ишга кириш учун одамда қуйидаги сифатлар бўлиши лозим: ўрганишга қобиллик, етакчилик хусусияти, даъвогарлик қилаётган ишини бажариш учун зарур билимга эгалик.

Ҳар бир ишга даъвогар бўлган номзодни тез синаб кўриш учун “Google” жараён максимал даражада қолипга туширилган. “Бу ҳаммага бир хил савол берилади дегани эмас, лекин рекрутерларнинг ёндашуви бир хил. Қолаверса, бизда саволга яхши ёки бундайроқ жавоб берилганини аниқлаш учун аниқ тасаввурларимиз бор”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ