Google ва YouTube АҚШдаги президентлик сайловларини трансляция қилади

Жаҳон 7-11-2016

Google ва YouTube эртага, 8 ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларини тўғридан-тўғри трансляция қилади. Бу ҳақида Google ўз блогида хабар берди

Овоз бериш жараёни тугагандан кейин Google ва YouTubе'да тегишли сўров асосида овоз беришнинг оралиқ натижалари ҳақида маълумот олиш мумкин бўлади. Гап фақат президентлик пойгаси ҳақида эмас, балки Конгресс ва Сенатдаги ўринларнинг тақсимланишида ҳам кетмоқда. 

Манбага кўра, қидирув натижалари 30дан ортиқ тилда тақдим этилади. 

Овоз бериш жараёнининг тугаш вақти штатига қараб фарқланади. 

Сайлов кунига қадар YouTube'да кўплаб тўғридан-тўғри  трансляциялар берилди: фойдаланувчилар уларни томоша қилишга жами 20 миллион соат сарфлашган. Президентлик пойгасининг сўнгги кунида видеохостинг PBS, NBC, MTV, Bloomberg, испан тилидаги Telemundo телеканаллари ҳамда The Young Turks веб-шоусининг жонли эфирларини тақдим этади. 

elections



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ