Google янги футуристик офис қурмоқчи

Компания 17-03-2015

XABRDOR.UZ - Google Маунтин-Вью (Калифорния)даги янги иншоот қурилишининг таҳлилий режасини кўриб чиқди.

Янги қуриладиган бинони шаҳарнинг тўртта майдонида қуриш, ўша ерда компаниянинг бош офиси жойлаштириш ва кейинчалик шаҳарнинг янги ерларини ҳам ўзлаштириш режага кирғизилган. Иншоотнинг архитектураси билан “BIG” бюросидан Бьярке Ингельс ва “Heatherwick Studio”дан Томас Хэзервик шуғулланаяпти. Концепцияга биноан Google асоси бетон бўлган иншоотлар қурмайди. У бино архитектурасини исталган пайтда ўзгартирса бўладиган енгил қурилиш материаллардан фойдаланади. Масалан, компания муҳандислари томонидан лойиҳалаштирилаётган автопилотли автомобиллар учун доимо турли хил майдонлар керак бўлади.

Лойиҳанинг негизи ярим шаффофли этиб усти ёпилган айвонлар ҳисобланади. Улар билан барча майдон қопланиб чиқади. Унинг остидаги микроиқлим доимий равишда меъёрга келтириб турилади, бундан ташқари бу ерда савдо расталари, кафе, велосипед учиш йўлакчаси, дарахтлар ва ландшафтного дизайнли обеъктлар бўлади. Ишлатиладиган энергиянинг бир қисми янгиланган манбаалардан (қайсилиги айтилмаган) олинади. Silicon “Valley Business Journal”нинг ёзишича қурилиш 2020 йилнинг I кварталида якунланади.

XABARDOR.UZ / Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ