Ғорларда жойлашган 10 сирли шаҳар

Саёҳат 15-12-2016

Сиз ҳеч вақт инсонлар аввал қўп қаватли уй ёки чиройли вилла, ҳовузли кичик дала-ҳовлида яшашдан аввал қаерда кун кечиргани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? 

Тоғ устида қад ростлаган ғорли уйлар ўн асрлар давомида кўплаб қабилаларга тегишли бўлган. Бундан ташқари, уларнинг айримларида одамлар ҳамон яшайди.

Албатта, ғорларнинг кўпчилиги замон талаби билан ўзлаштириб олинган. Бошқалари эса аллақачон вайронага айланган.  Қуйида тоғлар устидаги  ғорларда жойлашган ажойиб шаҳарлар билан танишишингиз мумкин.


Янкинг


Хитой

Пекиндан 80 километр узоқликда  муҳташам Янкинг ғорлари жойлашган. Айнан шу ерда хитой табобатида аждар суяги сифатида фойдаланилган қадимий ҳайвонлар суяклари топилган.  Бу уйлар қачон қурилганини ҳеч ким билмайди: олимлар бу ерда бор-йўғи инсон яшаб ўтган 117 ғор борлигини аниқлашган.


Матмата


Тунис

Бу қурилиш сизга нимани эслатмоқда? Албатта, «Юлдузлар жанги»!  Матматадаги бу анъанавий ғорли уйлар аҳоли Тунис чўлидаги шуълаларга қандй қилиб мослашганини кўрсатади.


Бамиян ғори


Афғонистон

Бир неча ҳарбийлар қўшини Афғонистонни сайёҳлар оёғи етмайдиган масканга айлантиргунига қадар  Бамиян ғори мамлакатнинг энг машҳур қадамжоси бўлган. Улар бу ерда тарки дунё қилиб яшаган икки мингдан ортиқ  будда роҳиблари  томонидан қурилган. Кейинчалик ғорни Толибонлар  бошпана сифатида ишлатишган.


Сасси-ди-Матера


Италия

Уйлар тоғнинг ўзида ўйиб қурилган, маҳаллий аҳоли эса  Италияга келиб жойлашган биринчи кишилар бўлган. 1950 йилга қадар ғордан қашшоқ аҳоли қатлами учун бошпана сифатида фойдаланишган — ҳукумат бу одамларни махсус хонадонларга жойлаштирди, ғорда эса сайёҳлар учун ёдгорлик қуришди.


Меса-Верде


АҚШ

Меса-Вердедаги ғор уйлар Шимолий Американинг яхши сақланиб қолган  археологик ёдгорлигидан бири саналади. Аҳоли бу ерда  1270 йил охиригача яшаган, кейин эса уларни  Нью-Мексико ва Аризона жанубига кўчира бошлашган.


Бандиагара


Мали

Догонларнинг Бандиагарадаги  анъанавий қишлоғи  водийлар устида тик қоялар билан ўралган.  Ҳозир Бандиагара алпинистларнинг севимли маскани саналади.


Вардзиа


Грузия

1100 йиллар охирида малика Тамара одамларни мўғул аскарлари ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ер ости ибодатхонасини қуришга буйруқ беради. Қалъа  Эрушели тоғи устида қурилган: 13 даража, 6000 хонадон, тахт хонаси ва қўнғироқли черков.


Кандован


Эрон

Кандован ғорларида саккиз аср давомида одамлар яшаб келган. Қадимий турар-жойдан замонавий уйга айланди. Диққат билан қаранг: ҳозирда бу ерда пластик деразалар, электр кабеллари, эшиклар, ва ҳатто, сув қувурлари ҳам мавжуд.


Учисор


Туркия

Юзлаб кичик хоналар Каппадокиянинг энг баланд нуқтаси  — Учисор тоғига ўйиб қурилган. Хоналар туннеллар ва ўтиш йўлаклари билан бирлашган, бироқ уларнинг  катта қисми вайрон бўлган.


Ўртаҳисор


Туркия

Ўртаҳисор — икки қаватли уйлар билан тўлган тоғ ён бағридаги бўм-бўш шаҳар. Ҳозир бу ерда қайта таъмирлаш ишлари авж олган, тез орада ҳаттоки, меҳмонхона ҳам очилади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ