GTA V ўйинида янги қурол – Galaxy Note 7

Софт 4-10-2016

HitmanNiko томонидан яратилган модификацияда Samsung Galaxy Note 7 GTA V ўйини учун портлатувчи қурол сифатида қўлланган. Бундай смартфонни GTA V дўконларидан топиш мумкин.

Modded Games нинг YouTube-каналида жойлаштирилган видеоларда смартфондан бомба ўрнида фойдаланиш имкониятини кўриш мумкин. Видеоларда йўллардаги машиналар ва полициячиларни смартфонни уларга отиш орқали йўқ қилиш имкониятлари кўрсатилган.

Note 7 смартфонлари портлаб кетаётгани бошқа ўйинларда ҳам акс этган. Counter-Strike ўйинида ҳам ундан бомба ўрнида фойдаланилган.

Сентябрь ойининг бошида компаниянинг янги смартфони аккумуляторларида аниқланган жиддий нуқсон туфайли сотилган гаджетлар қайтариб олина бошланди. Смартфонлар қизиб, ёниб кета бошлагани боис компания харидорларга уларни тезроқ ўчириб, алмаштириш дастуридан фойдаланишга чақирган эди.

Мамлакатда алмаштирув дастури 21 сентябрда бошланди. Америкаликларнинг аксарияти алмаштириш учун компаниянинг бошқа маҳсулоти ёки пул тўловини эмас, смартфонни олишни маъқул кўрмоқда.

Жанубий Корея мутасаддилари компанияга Galaxy Note 7 харидорларига товон тўлаш муддатини узайтириш ва аккумуляторлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш юзасидан кўрсатма берди. Шу боис Samsung товон тўлаш дастурининг якунланиши муддатини 26 сентябрдан 30 сентябрга кўчирди.

1 октябрь куни Жанубий Кореяда Samsung Galaxy Note 7 смартфонлари яна сотувга чиқарилди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ