Хакерлар “Dropbox”даги 7 миллионга яқин фойдаланувчининг логин ва паролларини билиб олишди

Интернет 10-11-2014

Хакерлар маълумотларни сақлаш ва синхронлаштириш билан шуғулланувчи “Dropbox” хизматидаги деярли 7 миллионта фойдаланувчининг исм ва паролларини ўзлаштириб олган. Бу ҳақида “ArsTechnica” нашри маълум қилди.

“Pastebin” хакерлик блогида бир нечта логинларга тегишли пароллар эълон қилинган ва ушбу маълумотлардан фойдаланиб кўрган ўқувчилар уларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашди. Маълумотларни жойлаштирган хакерлар 6,94 миллионта мана шундай логин-паролларни билишларини ва ўзларининг bitcoin ҳисоб рақамига пул туширилса, янада кўпроқ маълумотларни сайтга жойлаштиришларини билдиришган.

“Dropbox” вакиллари маълумотларнинг ошкор бўлишига тизимнинг хавфсизлиги бузилиши эмас, балки маълумотларни аниқлашга кўп марта уринилгани сабаб бўлганини таъкидлашди. «Биз илгарироқ мана шундай ҳужумларни аниқлагандик ва эълон қилинган паролларнинг аксарияти ҳозирда ўзгартирилди. Бошқа паролларни ҳам ўзгартирдик», - деб хабар беришди компаниядагилар. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, фойдаланувчиларга “Dropbox”даги аккаунтларига кириш паролларини яна мураккаброғига ўзгартириш, ҳамда қўшалоқ аутентификация (шахсни аниқлаш) тизимини ишга тушириш тавсия қилинмоқда.

Сўнгги ҳафтада бу “Dropbox” дуч келган иккинчи технологик муаммодир. Илгарироқ “Dropbox”нинг десктоплар учун мўлжалланган эски версиясидаги хато туфайли кўплаб фойдаланувчиларнинг файллари ўчиб кетганди. “Dropbox” фойдаланувчиларининг умумий сони эса 300 миллион нафардан ошади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ