Ҳаво ҳаддан зиёд исиганда саломатликни сақлаш учун риоя қилиш керак бўлган тавсиялар

Оммабоп 9-07-2015

Йилнинг иссиқ кунлари келиши билан шифокорлар ва соғлиқни сақлаш муассасалари экстремал ва узоқ давом этиши мумкин бўлган иссиқ ҳавога тайёр турадилар. Ҳар йили иссиқ ҳаво кўпчилик одамлар, айниқса ёши катта инсонларнинг соғлиғига путур етказади. Иссиқ ҳаво организмнинг қизиб кетиши, ҳаттоки иссиқ уришига олиб келиши, юрак фаолиятининг ўткир бузилишлари ва онгнинг издан чиқиши, юрак-қон тизими ва нафас олиш касалликлари каби патологик ҳолатларнинг авж олишига сабабчи бўлиши мумкин. 

Иқлим ўзгариши сабабли экстремал иссиқ ҳаво меъёрдагидан кўпроқ кузатилиши мумкин, бироқ унинг саломатликка салбий таъсирининг олдини олиш мумкин. 

Қуйидаги ҳаво жуда иссиқ бўлганда амал қилиш керак бўлган баъзи тавсиялар келтирилган: 

Маҳаллий соғлиқни сақлаш муассасалари тавсияларига амал қилинг.

Уйда салқин ҳаво ушлашга ҳаракат қилинг, хонадаги ҳароратни мунатазам ўлчаб туринг. Кундузи идеал ҳолатда хонадаги ҳарорат 32 градусдан, кечаси 24 градусдан ошмаслиги керак. Хонадаги ҳароратни қуёш тушадиган деразаларни тўсиш, кечаси ёки тонгда ойналарни очиш ва хонада муздек ҳўл сочиқларни осиб чиқиб тушириш мумкин.

Иссиқда қолиб кетишдан сақланинг. Уйингиздаги, айниқса кечаси салқинроқ хонада бўлинг. Иложи бўлса куннинг иссиқ пайтида кўчада қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Иложи борича оғир жисмоний зўриқишдан қочинг. Соя жойда бўлишга ҳаракат қилинг. Болаларни ва ҳайвонларни машиналар тўхташ жойларида машинанинг ичида қолдирманг. 

Танангизни совитиш ва организмнинг сувсизланишининг олдини олиш учун чоралар кўринг. Тез-тез совуқ душ ёки ванна қабул қилинг. Табиий матолардан тикилган енгил, кенг кийимларда юринг. Кенг ҳошияли бош кийим ва қуёшдан сақловчи кўзойнаклар кийиб юринг. Кечаси устингизни ёпиш учун енгил чойшаблардан фойдаланинг. Мунтазам равишда суюқлик ичиб туринг, спиртли ичимлик, қаҳва ва ширин ичимлик ичмасликка ҳаракат қилинг. Кам-камдан тез-тез овқат тановвул қилинг. Оқсилларга бой таомлар истеъмол қилманг. 

Ҳаётининг аксарият қисмини ёлғизликда ўтказувчи танишларингиз, дўстларингиз, қўшниларингизнинг соғлиғидан хабар олиб туринг. Ёлғиз кекса ва касалвон одамларни бир кунда камида бир марта йўқлаб туриш керак. 

Агар сиз мунтазам бирор дори қабул қилиб юрсангиз, шифокордан бу дори иссиқлик алмашишга ва суюқлик миқдорига таъсир қилиш-қилмаслигини билиб олинг. 

Қабул қиладиган дориларингизни 25 градусдан паст ҳароратда ёки музлатгичда сақланг (бундан аввал дорининг қутисидаги уни сақлаш бўйича йўриқнома билан танишиб чиқинг).

Сурункали касаллик ёки кўплаб дори воситалари қабул қиладиган бўлсангиз тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Агар сиз бирор одамнинг териси қуруқшаб, иссиқ эканлиги ёки у алаҳсираётгани, титраётганин ёки хушидан кетаётганини пайқасангиз, зудлик билан тиббий ёрдам чақиртиринг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ