Ҳавони тозалайдиган бино

Табиат 24-11-2016

Агар сиз атроф-муҳитнинг тозалиги ҳақида қайғуришни муҳим деб ҳисобласангиз, италияликларнинг янги ихтироси сизни бефарқ қолдирмайди. Улар ҳавони автоматик равишда тозаловчи экологик материаллардан иборат бино лойиҳасини ишлаб чиқишди. New Atlas нашри ушбу экологик мўъжиза ҳақидаги янгилик билан бўлишди. 

Янги бино Миланда жойлашган бўлиб, унга Palazzo Italia номи берилган. У асосий вазифаси ҳавони тутун, чанг ва зарарли бирикмалардан тозалаш бўлган махсус материалли панеллар билан қопланган.

Италияликлар бундай натижага эришишда диоксид титан ва оддий цементнинг махсус бирикмасидан фойдаланишди. Бундай таркиб панеллар орасидан ўтаётган ҳавони тозалаб, ундаги азот зарраларини ушлаб қолишга қодир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас: ёқимсиз бирикмалар нафақат ҳаводан йўқ қилинади, балки кейинчалик ёмғир пайтида ювилиб кетадиган хавфсиз моддаларга (инерт тузларга) айлантирилади. 

Бу экологик бинонинг ягона хусусияти эмас. У 40 фоизга кам энергия сарфлайди. Бино томи уни электр энергияси билан таъминловчи қуёш батареяли панеллар билан қопланган. 

Италиялик олимларнинг ишонч билан таъкидлашларича, ҳеч бўлмаганда 15 фоиз бинолар ана шундай экологик материалдан қурилганда эди, бу ҳаводаги ифлосликларни икки баробар камайтириш имконини берарди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ