Ҳаётингизни тубдан ўзгартирувчи амалий одатлар билан танишинг

Карьера 25-05-2016

Кўпчилик инсонлар ўз ҳаётини чайналган пластинкага ўхшатади. Иш, уй, дўстлар даврасидаги дам олиш куни ва яна иш. Қўшимчасига, кейинги душанбагача барчаси, албатта, ўзгаради, деган доимий ҳаёллар оғушида юрамиз. Бироқ билиб қўйинг, ҳеч нарса ўз-ўзидан ўзгармайди. Ҳаётга янгиликлар киритиш учун озгина тер тўкишга тўғри келади. 

Қуйида тавсия этилаётган одатлар билан сиз зерикарли ҳаётингизни янада қизиқарлироқ бўлишига эриша оласиз.

Кийим-кечак

Янги кийимлар сотиб олишни сармоя киритиш сифатида қабул қилинг. Бу атрофдагилар сизнинг кўринишингизга баҳо бериши учун эмас, балки ўзингизга янада қулайлик туғдиришингизга ёрдам беради. Яхши, чиройли ва қулай либос сизга шунчаки янада кўпроқ қувват ва қатъиятни тақдим этади. Ўзингизга бўлган ишонч ортади. 

Техника

Иложи борича, севимли гаджетларингиз билан бўлган алоқани чеклашга одатланинг. Планшет, смартфон, лэптоп: ҳар дақиқада бу техника маҳсулотлари сизнинг онгингизни маълумотлар оқими билан тўлдириб ташлайди. Уни қаерга беркитиш керак, дейсизми? Шунчаки, ухлашдан аввал китоблар ўқинг. Кун давомида танаффуслар қилиб, вақтингизни техникасиз ўтказишга ҳаракат қилинг. 

Огоҳлик

Медитация стрессни камайтириш ва бахт гармонларини ортишига ёрдам беради. Медитация бу исталган ҳаракатни амалга оширишдир. Шунчаки автоматик ҳаракатларни ўчириб қўйинг. Қўлларингизни юваётган пайтингизда, узоқ ўйга толишдан воз кечинг ва кўпроқ вақтга эътибор қаратинг. Сувни, совун ҳидини ҳис этинг – ҳаттоки шу арзимас ҳаракат ҳам ажойиб ва аниқ шундай такрорланмайдиган лаҳзадир. 

Китоб ўқиш

Адабиёт вазифаларни бажаришингизда сизга яқиндан ёрдам беради. Сўз бойлигини кенгайтиради ва фикрлаш доирасининг турли қобилиятларини ривожлантиради. Вақтингиз йўқми? Ундай бўлса, таълимга йўналтирилган  подкастлар (овозли ҳужжат ёки видеолар технологияси) тингланг. Қисқа TED маърузалари — ўз фикрларингизни меъёрида ушлаб туришнинг самарали усулидир.

Камроқ режалаштиринг

Албатта, режалар тузиш — қулай ҳаётнинг муҳим бўлаги. Бироқ чегарадан ўтиш ярамайди:  баъзан аввалдан тузилган режалар жуда ҳам муракааб бўладики, онгингиз уларни амалга оширишдан бош тортади. 

Тик ҳолатда ишланг

Бир йил аввал тик турган ҳолатда меҳнат қилишга мўлжалланган иш жойлари чинакамига муваффақиятга эришди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турган ҳолатда ишлаш кўплаб муаммоларни бартараф этади: бел ва бўйин оғриғи тўхтайди, кўзлар камроқ зарар кўради. 

Эртароқ туринг

Кўп инсонлар тонгни ёмон кўришади. Бу тушунчага қарши курашиш керак. Эрта тонгда туришнинг жуда катта ижобий томонлари бор. Эртароқ уйғонгач, сиз кун оғирлигини дарҳол ўз назоратингиз остига оласиз. Тонгги бешда уйқудан туриш қийинчилик туғдирса-да, бу вақтда сиз гиперсамарадорликни ўзингизда мужассам этасиз. Тўпланиб қолган вазифаларни ҳам айнан эрта тонгда амалга ошириш жуда фойдали. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ