Ҳайрон қолдирувчи 15 тажриба

Фан ва космос 25-12-2014

Физик тажрибалар акс этган видеолавҳалар гоҳида  энг қиммат блокбастердан кўра киши эътиборини ўзига кўпроқ тортади. Қуйида “YouTube” сайтидан олинган, одамнинг илм-фанга яна бир бор тасанно айтишига сабаб бўладиган 15 та видеоролик келтирилган.  

Инсон танасининг анатомик томографияси 

Ушбу видеоролик эркак киши танасини ўрганиш пайтида олинган тасвирлардан монтаж қилинган. Бу эркак кишининг мурдаси Цельсий бўйича -71 градус совуққача желатинда совитилган, кейин юпқа қатламларга кесиб чиқилган. Сўнгра ҳар бир қатлам суратга олинган. 

Тез тайёрланувчи қор

Натрий полиакрилати – бу оқ рангдаги кукунсимон кўринишдаги суперабсорбент полимеридир. Унга сувга қўшилганда натрий ионлари ажралиб чиқади ва зич ўралган полимер занжирларини ёйиб юборади. Натижада, сунъий қорга ўхшаш модда ҳосил бўлади. 

"Қаҳва" 

4-нитроанилид сульфат кислотаси ҳамда иссиқлик билан реакция киришганда портловчи полимеризация содир бўлади. Олтингугурт икки оксиди ва сув паст зичликдаги қаҳва рангидаги кўпик ҳосил қилади.

Сеҳрли қум 

Бу роликда сувни итарувчи аралашма билан тўйинтирилган қум кўрсатилган. Бу қум сувга тўкиб юборилган тақдирда ҳам қуруқ ҳолда қолади. 

Йод соатлар

Реакция жараёнида аралашма аввал оқ сариқ рангга, сўнгра жуда тез равишда тўқ кўк рангга, сўнгра эса яна рангсиз ҳолатга ўтади; жараён шундай равишда бир неча марта такрорланаверади.

Фиръавн илони

Фиръавн илони деб, катта бўлмаган ҳажмдаги ўзаро таъсирга кирувчи моддалардан кўпиксимон маҳсулотнинг пайдо бўлиши билан кечадиган бир қатор реакцияларга айтилади. Бу видеода биз симоб роданидини қиздирганда углерод нитридининг кўпириб кетиши жараёнини кузатишимиз мумкин. У ҳаракат пайтида симоб қора сульфиди (II)ни ушлаб олади, натижада сариқ-қора рангдаги кўпиксимон масса вужудга келади. Натижада симоб роданидининг бир бўлагидан сариқ-қора рангдаги "илон" чиқиб келади.

Илон заҳри билан қоннинг ўзаро реакцияси    

Ушбу видеода сут эмизувчи жонзот қонига қора илоннинг заҳри тушганда нима содир бўлишини кўриш мумкин.   

Жонланиб кетган суюқлик

Ферромагнит суюқлик – бу магнит майдонидан таъсирланувчи суюқликдир. Қоида бўйича, у мойлар ва темирнинг майда кукунлари аралашмасидан тайёрланади. Видеода магнит суюқлик ва кучли неодим (кимёвий элемент, олтинранг тусга эга бўлган кумуш-оқ рангдаги камёб металл) магнитлари билан боғлиқ бўлган тўртта трюк акс эттирилган.    

Шамни пиликдан чиқаётган тутундан қандай ёқиш мумкин

Ушбу видеода парафин буғларининг қанчалик осон ёниши кўрсатилган.  

Сувнинг бир лаҳзада музлаши

Дистилланган суви бор бутилкани 2–3 соат совитгичга қўйиб, сиз бир лаҳзада унинг ичидаги суюқликни музга айлантиришингиз мумкин, бунинг учун бутилкага уришнинг ўзи кифоя қилади. Дистилланган сув тинч ҳолатда тахминан -5 градус совуққача кристалланмайди, бироқ механик таъсир кўрсатиш (чайқатиш) унинг кристалланишига олиб келади.

Соддагина электрдвигатель     

Электродинамиканинг базавий принциплари оддий батарейка, магнит ва мис симдан двигатель яратиш тажрибасини намойиш қилади. 

Квант левитацияси

Ушбу видео квант левитацияси (сув, мих ва шу каби нарсалар устида уларга тегмаган ҳолда юра олиш ёки узоқ вақт ҳавода таянчсиз муаллақ тура олиш) ёки квант забт этиш номи билан машҳур бўлган ҳодисани акс эттиради. Ўта юқори ўтказгич устида магнитларнинг (ёки аксинча магнитлар устида ўта юқори ўтказгичларнинг) бир жойда оддийгина муаллақ туришидан фарқли равишда, бунда муаллақ турган жисмни ихтиёрий йўналишда суриш, эгиш, юқорига ёки пастга ҳаракатлантириш мумкин. Видеодаги учувчи дисклар кўкиш ёқут (сапфир)дан тайёрланган, улар ўта юқори ўтказувчи керамика қатлами билан қопланган. Ўта юқори ўтказувчи ҳолатга ушбу материал минус 185° С дан паст ҳароратга совитилганда ўтади. Бунинг учун азотдан фойдаланилади. Бу дисклар доимий магнит майдони домига тушадилар.      

Фольгадан тайёрланган учар кема

Ушбу видеода Бонн университети талабаларининг олтингугурт гексафториди ваннаси устида учувчи алюмин фольгадан тайёрланган "кемаси" билан ўтказилган, ўзига эътиборни тортувчи тажрибаси намойиш этилган. 

 Сув оқимининг эгилиши

Видеода оддий кўз билан илғаб бўлмайдиган жараён акс эттирилган. Уни фақатгина юқори тезликда суратга олувчи камера билан олинган тасвирда кўриш мумкин. Тажриба давомида резина шланг паст частотали овоз чиқариш колонкасига динамикка тегиб турадиган қилиб уланади. 23 Гц дан 25 Гц оралиқдаги частотада овоз чиқиши билан тебраниш сув оқимига узатилади, натижада оқим ғайриоддий шаклларга киради. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ