Ҳайвонлар қурган 13 та уй

Ҳайвонот олами 11-04-2015

Уйни қуриш фақат одамларгагина хос эмас. Ҳайвонлар ҳам ўзларига болаларини ўстириш учун ишончли бошпана ва уялар қура олишади. Бу қурувчилар ҳеч қандай кўтаргичларсиз, цемент ва темирсиз инсонни чинакамига ҳайратга соладиган қурилишлар қилишади.

Бу ҳайвонларда қандайдир архитекторлик инстинкти борлигига ишончимиз комил. Сиз ҳам кўриб, ўзингиз баҳо беринг.

 

Тўқувчи-байя

Тўқувчи-байялар Ҳиндистон, Бирма ва Шри-Ланкада яшашади. Улар осма уяларини йиртқич ҳайвонлар хавфидан сақлаб сув ҳавзалари устида дарахтларга тўқишади.

1animalshome

2animalshome

3animalshome

 

Шалашник (Капачи)

Шалашник (капачилар) Австралия, Янги Гвинея ва унга туташ оролларда истиқомат қилади. Қушнинг нари мода билан жуфтлашиш учун кичич бир капача ясайди. Қушлар салтанатининг бетакрор дизайнери уясини мевалар, гуллар, қурт-қумурстқалар ва шунга ўхшаш ёрқин элементлар билан безайди. Қанчалик ғалати туюлмасин, урғочи қушлар бу уядан болаларини катта қилишда фойдаланмайди.

4animalshome

5animalshome

6animalshome

 

Ғайриоддий тўқувчилар тўдаси

Ғайриоддий тўқувчилар тўдасини Жанубий Африка, Намибия ва Ботсвана ҳудудида учратиш мумкин. Улар қушларнинг бир неча юзлаб авлодлари яшаш имкони бўлган йирик уялар қўйишади. Уя иссиқликни яхши ушлаб, қушларни тунгги совуқлардан асрайди.

7animalshome

8animalshome

9animalshome

 

Компасли термитлар

Компасли термитлар ўзлари учун ўткир учли понасимон кўтармалар ясашади. Бу уянинг шимолдан жанубга томон йўналган ўқи уни қуёшнинг куйдирувчи нурларидан асрайди. Уянинг ички қурилиш тизими ниҳоятда мураккаб бўлганлиги учун ҳам уларни ҳеч шубҳасиз ҳашаротларнинг архитектура санъат шедеври деб атай оламиз.

10animalshome

11animalshome

 

Асаларилар

Улар асосан Шимолий ва Жанубий Америкада ва Европанинг жанубий қисмида кўпроқ учрайди. Асаларилар уларнинг мумидан ясалган уяларда тўда-тўда бўлиб яшайди. Асалари уяси ячейкалардан иборат бўлиб, уларда асаларилар захира емишларини сақлашади ва ёш ариларни ўстиришади.

12animalshome

13animalshome

 

Сариқ печкачи

У Бразилия, Боливия, Парагвай, Уругвай ва Аргентинада истиқомат қилишади. Сариқ печкачи инини лой ва балчиқдан ясашади. Ин уни йиртқичлардан ҳимоя қилади ва умуман олганда бу жой сариқ печкачи учун энг хавфсиз жой ҳисобланади.

14animalshome

15animalshome

 

Ари

Уни исталган минтақада учратиш мумкин. Кўпчилик арилар ин қуришни ёқтиришмай, ёлғиз яшаш ёки паразит ҳаёт кечиришни афзал кўришади. Бироқ жамоа бўлиб яшовчи арилар ўсимликлар этидан, сўлак, сақич ва бошқа моллардан қоғозга ўхшаш уя қуришади. Уя ичида бўлса юзлаб мумкатаклар бўлади.

16animalshome

17animalshome

 

Оропендола-Монтецума

Ушбу ўтроқ қушлар Кариб денгизи соҳилида – жануби-шарқий Мексикадан токи Панама марказларидаги текисликларда яшашади. Сальвадор ва Жанубий Гватемалада бу қушларни учратмайсиз. Улар уяларини нозик новдалар ва кўкларда қуришади. Оропендола-Монтецумалар одатда ягона етакчи нарига эга бўлган 30 та қушладан иборат тўда бўлиб яшашади. 

18animalshome

19animalshome

 

Қалдирғоч

 

Қалдирғочлар Европа, Шимолий Африка ва Осиёнинг мўътадил кенгликларида кўп тарқалган. Баъзи қалдирғочлар орада енгил таъмир қилиб бир уянинг ўзига йиллаб яшашади. Уя сўлак, лой ва ўтларга ўхшаш турли хил материаллардан қурилади. Баъзи қалдирғочларнинг уялари ейишли бўлиб, улар деликатес деб топилган.  

20animalshome

21animalshome

22animalshome

 

Ручейник

 

 У Антарктидадан бошқа барча минтақаларда кенг тарқалган. Ручейник ўзига уя қуриш вақти келганда, у ўзига деярли ҳамма нарсани ёпиштириб олади. Қум, чиғаноқ, шағал ва майда тошларнинг барчаси унинг териси билан бирлашиб, гўзал кўринишдаги хавфсиз пиллага айланади қолади.

23animalshome

24animalshome



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ