Ҳиндистон билан ишлашнинг 8 та ўзига хос жиҳати

Саёҳат 26-11-2018

Jivosite ижрочи директори Тимур Валишев компания Ҳиндистон бозорига чиққач маълум бўлган ушбу мамлакат билан ишлашнинг саккизта ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳикоя қилади. Маълумотни ўқиш у ерда эндигина иш бошлаш арафасида турганлар учун фойдали бўлади.

Фото: Unsplash

Ҳиндистон билан алоқа қилиш тажрибаси анча қизиқ. Ҳамкорликда ишланган бошқа мамлакатлар бизга менталитети бўйича тушунарли, улар билан тил топишиш осон бўлса, ҳиндистонликлар бизга қайсидир маънода “ўзга сайёралик” бўлиб кўринишарди. Ҳиндистондаги сервисимиз ривожланиши учун 2017 йилдан бошлаб сармоя киритдик. Техник кўмак ва савдо учун иккита ходимни ёллаб, jivochat.co.in сайти нусхасини тайёрладик ва нархларни рупийга ўтказдик. Бироқ бунинг ўзи етарли эмасди. Хатолардан сабоқ чиқариб, ҳозирда айрим кузатишларим билан ўртоқлаша оламан.

1-жиҳат. Ҳиндистонда халқаро бозор билан рақобат қиласиз

Агар лойиҳангиз Ҳиндистон бозорига кириб борса, у ҳолда сиз ҳиндлар билан эмас, глобал бизнес билан рақобатга киришасиз (кўпинча инглиз ва америкаликлар билан). Гап шундаки, Ҳиндистондаги жами бизнес ва интернет инглиз тилида. Сайт ёки маҳсулотни ҳинд тилига таржима қилишнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. Чунки аҳолининг 90 фоизи инглиз тилида сўзлашади.

Масалан, кундалик ҳаётда Facebook ва Google’ни фақат инглиз тилида қўллайдилар. Компаниялар томонидан мижозларга техник кўмак ҳам истисно ҳолатларидан ташқари фақат инглиз тилида олиб борилади.

Фото: Unsplash

2-жиҳат. Ҳиндлар савдолашишни жуда яхши кўришади

Ҳиндлар ҳатто тийин устида ҳам савдолашишни яхши кўришади. Буни миллий спорт тури ҳам дейиш мумкин. Худди араб бозоридаги каби – нархлар савдолашиш қизиқ бўлиши учун махсус ошириб қўйилган (буни Туркияда ҳам кузатиш мумкин).

Ҳиндистонда бундай ёндашув нафақат бозорлар, балки ишбилармонлик ҳамжамиятида ҳам кенг тарқалган. Чегирмага эга бўлдинг, демак кунинг омадли бўлди. Нарх - қарорларни қабул қилиш омилларидан бири. Тежамкорлик йўлида ҳиндлар жиддий келишувларга ҳам тайёрлар.

3-жиҳат. Маҳаллий нарсаларни қадрлашади

Ҳиндлар маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлайдилар. «Made in India» бу ерда ҳурматга сазовор. Агар Ҳиндистон компанияси билан муносабат кўрсатилса, ишонч ҳисси дарров ортади (айнан шундай вазиятни Туркияда ҳам кузатишимиз мумкин). Шундай экан, ҳинд бозорига киришдан олдин ном, дизайн, фойдаланиш каби омилларни маҳаллий ходимларни ёллаган ҳолда ҳиндларга мослаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Фото: Unsplash

4-жиҳат. Ҳиндлар савдоларнинг агрессив усулига ўрганишган

Ҳинд одамга бошқа бир ҳинд одамгина бирор нарса сотиши мумкин. Буни иш тажрибаси орқали ўргандик. Дастлаб нима учун савдолар юришмаётганига ҳайрон қолдик (ўша вақтда буни ҳиндлар қилишмаётган эди).

Маҳаллий савдогар истиқболли харидор билан телефонда мулоқот қилишини эшитгач, барини тушундим. Музокаралар усули юмшоқ қилиб айтганда анча “қаттиқ”.

Ҳиндистонда одамлар савдоларнинг агрессив усулига ўрганишган. Шунинг учун европалик ёки Лотин Америка вакили учун қўполлик бўлиб кўринган жиҳат, ҳиндлар учун одатий ҳолат.

5-жиҳат. Совуқ қўнғироқлар иш беради

Таажжубки, совуқ қўнғироқларга мижозлар ижобий муносабат билдирадилар. Улар иш беради. Бу одатий амалиёт.

Фото: Unsplash

6-жиҳат.  E–commerce бозори тез ўсмоқда

Катта бўлмаган e-commerce-компанияларнинг бозори катта ва дунёда энг тез ўсмоқда. 2014 ва 2015 йилларда бозор ҳажми икки марта ўсди. 2016 йилда 39 фоизга, 2017 йилда эса 26,4 фоизга ўсди. Жорий даврга келиб Ҳиндистондаги электрон тижорат бозори 27 миллиард долларни ташкил қилмоқда. 2018 йилда харидорлар сони 120 миллиондан ортди.

Ўсиш омили 4G-қурилмаларининг пайдо бўлиши, аҳоли фаровонлигининг ўсиши ва логистиканинг яхшиланганига боғланмоқда. Тизимларни мобиль тўловларга мослаштириш ҳисобига ўсиш давом этиши кутилмоқда.

7-жиҳат. Тежашни хуш кўришади

Ҳиндлар тежашни ёқтирадилар. Демак, турли акция-чегирмалар – бефойда намуналар. Улар камроқ тўлаш учун ҳар қандай келишувга розилар. Масалан, Gartner тадқиқотларидан бирига кўра, 10 та мижоздан 9 таси сифатли хизмат учун кўпроқ ҳақ тўлашга тайёр. Бу Ҳиндистонга тегишли эмас – ҳиндлардан пул олиш осонмас.

Фото: Unsplash

8-жиҳат. Улар билан муносабатлар ўрнатиш мураккаб

Ходимлар билан шахсий муносабат ўрнатиш осон эмас. Менталитетлар ўртасидаги фарқ катта.

***

Умуман олганда, барча қийинчиликларга қарамай, Ҳиндистон бозори жозибадор. Ўйлашимча, яқин 10-20 йил ичида дунёдаги асосий бозорлардан бирига айланади. Ҳиндистон аҳолиси 1,324 миллиард кишидан иборат (Хитой – 1,379 миллиард). Бироқ хитойликлардан фарқли равишда ҳиндлар глобал экотизимга интеграциялашган.

Гап шундаки, Ҳиндистон узоқ вақт давомида инглиз мустамлакаси бўлган. Буюк Британиянинг таъсири бугун уни Хитойдан фарқлаб турибди:

бу ерда ҳамма инглиз тилида суҳбатлашади;

суд тизимини яратишда ҳиндлар инглиз ҳуқуқидан фойдаланишган – бу мамлакатни ғарб бизнеси учун тушунарли ва хавфсиз кўринишга олиб келади.

Ўсиш салоҳиятидаги ўхшашликларга қарамай, бу ердаги ўйин қоидалари Хитойдагига қараганда тушунарлироқ.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ