Ижарага 1000 долларга қандай уй олиш мумкин?

Биласизми? 25-05-2015

Ижарага уй олиб яшашнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Барча шароитлари бор уй қиммат туради ёки баланд ижара ҳақи эвазига шароити унчалик яхши бўлмаган уй тўғри келиб қолиши мумкин. Дунёнинг турли шаҳарларида ойига минг доллар эвазига қандай уйда яшаш мумкин? Келинг, қизиқиб кўрамиз.

Москва

Район: Сокол

Ўлчами: икки хонали квартира

Нархи: ойига 50 000 рубль

Яхши таъмирланган хонадон. Марказ бўлмаса-да, Сокол қиммат районлардан бири.

Лондон

Район: Friern Barnet

Ўлчами: студия

Нархи: ойига 780 фунт  

Лондон ижара ҳақи борасида Москвани бемалол ортда қолдиради. Шаҳар марказида бу пулга бир бурчакда яшаш мумкин, лекин шаҳар атрофида 50 квадрат метрли студияни ижарага олса бўлади. 

Нью-Йорк

Район: Бруклин

Ўлчами: иккита ётоқхона

Нархи: ойига 970 доллар 

Манхэттенда ойига 1000 доллар тўлаб, омборхонада тунаш мумкин. Лекин шаҳар четида имкониятингиз ошади. Масалан, Бруклинда мана бундай хонадонда яшаш мумкин.

Дубай

Район: марказий район

Ўлчами: бассейн ва тренажёр зали бор квартира 

Нархи: ойига 970 доллар  

Савдо марказлари, шайхлар ва қимматбаҳо машиналар шаҳрида ижарага уй олиш унчалик қўрқинчли эмас. Дубайдаги кўплаб ўртача даражадаги квартираларнинг ўлчами катта, деярли барчасида умумий фитнес-клуб ва бассейн мавжуд.

Сингапур

Район: Savannah Condopark

Ўлчами: уч хонали квартира

Нархи: ойига 1000 доллар  

Сингапур сайёрамиздаги энг қиммат шаҳарлардан бири ҳисобланади, лекин ижара ҳақи ҳайратланарли даражада қулай. Бу ерда ойига минг доллар эвазига бассейн ва ҳовлиси бор уй олса бўлади. 

Берлин

Район: Charlottenburg

Ўлчами: икки хонали квартира

Нархи: ойига 920 евро  

Кўплаб театр, музей ва ресторанлар жойлашган тинч район.

Прага

Район: Praga 1

Ўлчами: уч хонали квартира

Нархи: ойига 950 доллар  

Пиво пойтахтида шаҳарнинг исталган районидан минг долларга ижарага уй топиш мумкин. Майдони 82 квадрат метрли мана бу уч хонали квартира тарихий бинода жойлашган.

Нью-Деҳли

Ўлчами: иккита ётоқхонали квартира

Нархи: ойига 870 доллар

Нью-Деҳлида ижарачи 1000 долларга 200 квадрат метрли яшаш жойи, машинаси қўриқланадиган паркингга эга бўлади. Совуқ ва иссиқ сув куну тун узилмайди, ойнадан парк кўриниб туради ва ҳар бир ётоқхонада ванна хонаси мавжуд.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ