Ижтимоий тармоқлар қандай қилиб онгимизни ўзгартиради?

Интернет 22-03-2015

Ижтимоий медианинг инсон онгига таъсири хусусида жуда кўплаб мақола ва видеолар қилинган бўлишига қарамай, янги ишларда ҳам, албатта, бирор бир қизиқ факт кўзга ташланади. Бугун ҳам биз сизга шундай қизиқарли далилларни кўрсатамизки, зора шу бизни ижтимоий тармоқлардан бир қадамга узоқлаштирса.

Яқинда ўзимда бир тажрибани синаб кўрдим: Фейсбук ва Твиттер янгиликларини ўқимай қўйдим. Бу янги йил арафасида бўлди. Натижа шуни кўрсатдики, вазифаларимни бажаришга олдингига қараганда икки баробар камроқ вақт кетадиган, тўйиб узоқ ухлай оладиган, ҳатто илгари қилишга қўлим бормайдиган хоббиларимни бажаришга ҳам вақт қолди. Хуллас, ижобий ўзгаришлар салбийларига қараганда жуда кўп бўлди.

 Назаримда энг яхши ўзгариш, бу – “ақлий толиқиш”дан халос бўлдим. Илгари бўладиган тинимсиз янгиликлар лентасини текшириб туриш, кўпроқ ва қизиқроқ пост қўйилмаганидан келиб чиқадиган жаҳлдорлик кабилар энди мени тарк этди. Бу боғланиш касаллик эди. Янгиликлар лентасини охиригача ўқиб бўлмас эканман, ўзимни руҳан ноқулай ҳис қилардим. 

 “AsapSCience” томонидан тақдим қилинган мана бу сўнгги видео бизда рўй берадиган бу ўзгаришларни илмий-кўргазмали тарзда тушинтириб берган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларнинг қандай қилиб онгимизни ўзгартириши кўрсатилган. 

1. 5 дан 10 фоизгача бўлган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз вақтини назорат қилишни билишмайди. Бундай кишиларда фақатгина руҳий боғлиқликгина кузатлмай, гиёҳванд моддаларига боғланганда учровчи белгилар ҳам учрайди. Уларнинг миялари текширувдан ўтказилганда гиёҳванд киши миясида учрайдиган мия қисмлари фаолиятининг бузилиши аниқланган. Уларда ҳам ҳис-туйғу, диққат ва қарор қабул қилиш жараёнларини назорат қулувчи миядаги оқ модда камайиб кетган. Ижтимоий тармоқларга сурат ёки пост жойлашингиз биланоқ улар турли хил шарҳлар ва “лайк”лар билан тақдирланади. Мана шунинг учун ҳам фойдаланувчи ҳолатга киришиб кетади ва бундай “лайк”ларни яна ва яна олишни истайди ва роҳатланади. Гиёҳванд ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчисини мана шу боғланганлик ва роҳатланиш ҳислари бирлаштириб туради.

2. Бизга доим ижтимоий тармоқларда ўтирувчилар ёки иш қилиш орасида веб-сайтларга кириб чиқувчилар вазифаларини бошқаларга қараганда анча яхши уддалаётгандек туюлиши мумкин. Бироқ ҳақиқат аксини тасдиқлади: диққатини фақат бир ишни қилишга сарфлайдиганлар анча унумли фаолият юритишаркан. Ҳамиша ижтимоий тармоқларга чалғиб турувчилар бўлса, ахборотни эслаб қолиш ва уни таҳлил қилишга қийналишади.

3. “Ҳаёлий қўнғироқ”. Телефонингиз жиринглаганини эшитдингизми? О, қайсидир ижтимоий тармоқдан хабар келди шекилли? А, йўқ! Шундай туюлди шекилли. Мана яна жиринглади. Ана энди аниқ хабар келди! О, йўқ яна шундай туйилибди. 

Бу ҳолат психологик феномен бўлиб, фантом жиринглаш синдроми дейилади. Тажрибалар шуни кўрсатдики, сўровда қатнашганларнинг 89 фоизи бу ҳолатни ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир марта ҳис қилар экан.

4. Ижтимоий тармоқлар ҳис-туйғуларни тўкиб-сочиб, шу орқали мукофотланиш объектидир. Олимлар МРТ ёрдамида инсон миясининг мукофотланиш марказлари бошқаларни эшитган пайтдан кўра ўзлари фикр ёки қарашларини гапириб бераётган пайтда анча фаол ишлашини аниқлашган. Умуман олганда бу янгилик эмас, тўғрими? Аммо олимлар бу текширув орқали инсонлар юзма-юз мулоқот қилганда ўз фикрининг 30-40 фоизини, виртуал мулоқотда бўлса, 80 фоизини бемалол айта олишларини исботлашди. Бундай мулоқотлар натижасида миянинг севги ва интилиш каби туйғуларга жавоб берувчи қисмлари ҳам фаоллашади. Айниқса, сизни кўплаб кишилар муҳокама қилиб, ўқиётганини билсангиз, жисмингиз сизни ижтимоий тармоқларда ўтирганингиз учун тақдирлайди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ