Ижтимоий тармоқлардан воз кечишга 7 жиддий сабаб

Оммабоп 12-12-2016

Facebook ўн йил аввал қизиқарли тажриба сифатида ишлатиларди. У бутун дунё бўйлаб кишиларга яқинлари билан алоқада бўлиш имконини берган. Вконтакте ҳам шундай йўналишда ишлаган бўлса, Инстаграм ва Твиттер эса ҳар кунги ҳаётни суратлар ёрдамида ўзгалар билан баҳам кўриш имконини берган. Бугунчи? Бугун ижтимоий тармоқлар ёрдамчи ўрнидан вақтни бесамар ўтказиш воситасига айланган. Қуйида ижтимоий тармоқлардан воз кечишнинг 7 жиддий сабабини келтирамиз.

 

Вақтни бой бериш


Ўртача фойдаланувчи ижтимоий тармоқларга кунига 17 дақиқа вақтини сарфлайди. 10 йилда эса сиз бунга 40 кунингизни кетказишингиз мумкин. Ушбу кунларни нимага кўпроқ сарфлаш мумкинлиги ҳақида яна бир бор ўйлаб кўринг.

 

Соғлиққа зарар


Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ижтимоий тармоқда кўп вақт давомида ўтириш фойдаланувчига жиддий зарар келтириши мумкин. Кечқурун бу ҳолат иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиб, ўсиш гормонининг чиқишини чеклайди ҳамда кўриш қобилиятини пасайтиради.

 

Шахсий ҳаёт


Статистик маълумотларга кўра, фақатгина Facebook’нинг ўзи АҚШдаги 5 ажримдан биттасига сабаб бўлади. Рашк сабаб вужудга келадиган можаролардан ташқари, ижтимоий тармоқ исталган кишига ўз жуфти хатти-ҳаракатини кузатиш имконини беради. Бу эса аксарият ҳолларда салбий оқибатларга олиб келади.

 

Омад ҳақидаги сохта тушунча


Кўпчилик кишилар ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақидаги аниқ маълумотларни чоп этади. У эса омадни кўз-кўз билан боғлиқ: машина, саёҳат, чиройлик жуфт. Бундай образни яратиш учун инсонлар алдовга ҳам бориши тайин – бошқа кишининг машинаси билан фото, сохта жуфт, кредитга сотиб олинган саёҳат.

 

Хавфсизлик

Бир неча ой муқаддам жиноятчилар Ким Кардашиан айни дамда қаерда эканини инстаграмдаги тасодиф геотег ёрдамида аниқлашди. Андроид тизимидаги смартфонлар фойдаланувчининг қаерда эканини Гуглга юбориши кўп ҳолларда учраб турибди. Улар эса ёмон ниятдаги кишилар томонидан осонгина қўлга киритилиши мумкин. Ўз хавфсизлигингизни бир неча ортиқча лайкларга алиштириш тўғримикан?

 

Ижтимоий кўникма


Даниялик олимларнинг аниқлашича, ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш инсоннинг ижтимоий кўникмаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Онлайн-сервислар ҳаттоки туғма алоқа қобилиятлари ишлашини пасайтириши ҳам мумкин. 

 

Ишдан ҳайдалиш


Кўпчилик учун ижтимоий тармоқ исталган шахсий маълумотни ошкор қилиш мумкин бўлган жойга айланиб улгурди. Камдан-кам инсон раҳбари ҳам ўз ёзишмаларини ўқиши ва бундан хулоса чиқариши ҳақида ўйлайди. “Дўстлар”га мўлжалланган очиқ-сочиқ кийимлардаги роликлар эса ишдан ҳайдалишга ҳам олиб келиши мумкин. Бунда энг осон йўл – ижтимоий тармоқдан йироқлашишдир.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ