Ижтимоий характердаги ижодкорона қоғоз халталар

Дизайн 25-01-2019

Бугунги кунда ижтимоий характердаги қоғоз халталар ҳаётнинг кўплаб соҳаларида жуда муҳим двигателга айланди. Уларнинг ёрдамида шахсий брендни осон ва арзон реклама қилиш мумкин. Бу мақолада бу каби қоғоз халталар ҳақидаги ёрқин мисоллар билан танишишингиз мумкин.

Қоғоз халталарнинг хилма-хиллиги ва чексиз миқдори ижодкор дизайнер-маркетологлар назаридан четда қолмади. Маҳсулотни халталардаги ижодкорона реклама ёрдамида тарғиб қилиш компанияларга катта афзаллик беради. Чунки одамлар барча янги ва ғаройиб нарсаларни қадрлашади. Миннатдорлик билан ана шундай маҳсулотни танлашади.

Бежирим ва ғаройиб халтадан одамлар узоқроқ фойдаланишади ва шу йўл билан атроф-муҳитни камроқ ифлослантирадилар. Бироқ инсониятнинг ижтимоий муаммолари, шунингдек, табиатни асраш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Оиладаги зўравонлик – халталардаги қўрқинчли мавзулардан, у одамларни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Катта одамга қўл узатаётган бола расми туширилган халталар эса атрофдагиларга боланинг бегонаси бўлмаслиги, ўзганинг дардига шерик бўлиш – ҳаётни ҳаракатга солувчи куч эканини эсга солишга ҳисса қўшди. Бу инсоният алоҳида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳат, чунки авлодлар келажаги унга боғлиқ. Табиий ресурслардан фойдаланиш, ўрмонларни кесиш, сувларнинг ифлосланиши, бунинг оқибатида ҳайвонларнинг нобуд бўлиши атроф-муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги долзарб масалалардан бири.

Логотип туширилган халталар маълумот катта тезликда тарқалишига ёрдам беради, одамлар эса бунга доимий равишда эътибор қаратадилар. Кўп компаниялар халталарни ишлаб чиқаришни бошлагач уларнинг мустаҳкамлиги ва узоқ вақт хизмат қилишига эътибор қаратишди. Халта қанча узоқ хизмат қилса, у қанча кеч чиқиндихонага ташланса, бу сайёра учун катта аҳамиятга эга бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ