Илон Маскдан кун давомида юқори самарадорликни намойиш қилувчи 6 одат

Оммабоп 21-02-2017

Tesla ва SpaceX компанияларининг бош директори, SolarCity раиси Илон Маскнинг максимал даражада самарали фаолият кўрсатишида бир неча фойдали одатлар ёрдам беради. Inc. портали миллиардернинг ана шу одатларига оид  маълумотлар билан бўлишди.

Электрон почта орқали ёзишиш. Илон Маск - дарҳол жавоб талаб қилмайдиган шаклда мулоқот қилиш тарафдори. Хусусан, у электрон почта ва турли мессенжерлар орқали мулоқот қилишни афзал кўради. Маск телефонда суҳбатлашишни хуш кўрмайди ва бу унга шахсий графигини тузиш имконини беради.

Тор доира. Илон Маск ўз ишига ҳаддан зиёд жиддий ёндашади ва кўплаб кераксиз хабарларга вақт ажратмайди. Шу боис у ўзига тегишли бўлган компанияларда ишламайдиган кишилар билан мулоқотни чеклашга ҳаракат қилади ва фақат тор доирагагина таниш бўлган e-mail'дан фойдаланади. Шундай экан, унинг почтасига фақат муҳим ғоя ва таклифлар келиб тушади.

Мультимасъулият. Маск муҳим учрашувларда ўтирган пайтида телефон орқали бизнесини бошқаришга улгуради, у инвойсларини текшириб, бунга параллель равишда электрон почтадан келган хатларга жавоб йўллайди. Илон Маск иш билан боғлиқ хабарларга ҳатто қўлида бола билан ҳам жавоб қайтаради.

Аниқ график. Илон Маск олдиндан режалаштирилган аниқ кун тартибига риоя қилади. Миллиардернинг иш куни беш дақиқали бўлимларга тақсимланган. "Ўзингизга доимо нима қилсам вазифаларни бундан-да яхши бажараман деган саволни беринг", - дейди Маск.

Билимларни ўзлаштиришнинг ўзига хос тамойили. Илон Маск ўзи учун янги тушунчаларни кашф қилаётганида у "асосий тамойиллар" усулига риоя қилади. У янги тушунчаларни шунчаки эслаб қолмай, илмий назария ёки қоидани ўрганишга ҳаракат қилади.

Соғлом уйқу. Маск ўзининг серқирра фаолиятига қарамай, максимал самарадорликка эришиш учун мунтазам равишда олти соат ухлайди. Шунингдек у кун давомида икки финжон қаҳва ва бир неча банка парҳезли кола ичади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ