Инсон томонидан қазилган дунёдаги энг чуқур ўралар

Табиат 27-01-2016

Сайёрамизнинг тубига етиб бориш худди коинотга саёҳат қилиш каби инсоният учун узоқ вақт давомида ушалмас орзудек бўлиб келган. 13 асрда хитойликлар 1200 метр чуқурликка етиб боришган бўлса, 1930 йилда бурғулаш ускуналари ёрдамида европаликлар уч километр чуқур қазишган.

Ернинг устки қатламини қазиш 1960 йилга келиб глобал лойиҳа тусини олди. Ер мантиясининг тузилиши фақат тахминларга асосланганди. Буни ерни чуқур қазибгина аниқлаш мумкин эди. Шу тарзда ер устида ва океан остида ўралар қазиш олимларнинг кўплаб тахминларига ойдинлик киритди.


Siljan Ring (Швеция, 6800 м)

Ўтган асрнинг 80-йилларида Швециядаги Сильян Ринг кратерида ўра қазилди. Олимларнинг тахминларича, айнан шу ерда нобиологик тарздаги табиий газ конлари жойлашганди. Бурғулаш натижаси эса ҳамманинг ҳафсаласини пир қилди. Бу ердан саноат миқёсидаги углеводородлар топилмади.


Zistersdorf UT2A (Австрия, 8553 м)

1977 йилда Венадаги нефть-газ бассейни ҳудудида Zistersdorf UT1A ўраси қазилди. 7544 метр чуқурликка етганида ўра ўпирилиб кетди ва OMV компанияси иккинчи ўрани қазишга мажбур бўлди. Лекин бу ўрадан табиий бойлик чиқмади.


Hauptbohrung (ГФР, 9101 м)

Германияда 1990 йилдан 1994 йилгача Хауптборунг ўраси қазилган. Чуқурлиги 9 километрга етган ўра бурғулаш ва илмий ишлар олиб бориш учун энг машҳур ўралардан бирига айланган.


Baden Unit (АҚШ, 9159 м)

Бу ўра Анадарко шаҳри яқинида Lone Star компанияси томонидан қазилган. Қазиш ишлари 1970 йилда бошланган ва 545 кун давом этган. Ўрани қазиш компанияга 6 млн долларга тушган.


Bertha Rogers (АҚШ, 9583 м)

Анадарко ҳудудида 1974 йилда қазилган яна бир ўра. Lone Star компанияси ишчилари бурғулаш ишларини 502 кун олиб боришган. Ишчилар 9,5 километр чуқурликка етишганида эриган олтингугурт захирасига дуч келишганидан сўнг қазиш ишлари тўхтатилган.


Кола ўраси (Россия, 12 262 м)

«Инсон томонидан ернинг энг тубига тушиш».сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 1970 йил майида Вильгискоддеоайвинъярви кўли яқинида бурғулаш ишлари бошланганида ўранинг чуқурлиги 15 километрга етиши тахмин қилинганди. Лекин ўта юқори ҳарорат (230°Сгача) сабабли ишлар тўхтатилган. 


BD-04A (Қатар, 12 289 м)

Етти йил илгари Қатардаги Al-Shaheen нефть конида BD-04A геологоразведка ўраси қазилди. Maersk компаниясининг бурғулаш платформаси рекорд даражадаги 36 кун ичида 12 километр чуқурликни забт этди! 


OP-11 (Россия, 12 345 м)

2011 йил январида Exxon Neftegas компанияси энг чуқур ўрани қазиш ишлари ниҳоясига етаётганини хабар қилди. «Одопту» конида жойлашган ОР-11 ўраси горизонтал узунлик борасида ҳам рекордни қайд этди – 11,475 метр. Ишчилар қазиш ишларини атиги 60 кун ичида бажаришди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ