Инсоният тарихидаги энг яхши романлар

Ёзувчилар 26-06-2018

Инсоният тарихидаги энг яхши романлар рейтинги тузилди. The Daily Telegraph нашрида тақдим этилган рўйхатга кўра, юзлаб энг яхши адабий асарлар рўйхати танқидчилар фикри асосида сараланган. 

Рейтингнинг биринчи ўрнига англиялик ёзувчи Жорж Элиот (1819-1891, асл исми Мэри Энн Эванс)нинг "Миддлмарч" романи муносиб кўрилди. Иккинчи ўрин америкалик Герман Мелвилл (1819-1891)нинг "Моби Дик" романига насиб этди. Учинчи ўринда эса рус ёзувчиси Лев Толстой (1828-1910) нинг "Анна Каренина" романи қайд этилди.

Тўртинчи ва бешинчи сатрларда Генри Жеймс (1843-1916) нинг "Аёл портрети" ва Жозеф Конрад (1857-1924)нинг "Зулмат қалби" романлари эгаллади. 

Энг яхши романлар ўнлигидан шунингдек Марсель Прустнинг "Йўқотилган вақтни излаб", Шарлотта Бронтенинг "Жейн Эйр", Жон Максвелл Кутзенинг "Юзсизлик", Виржиния Вульфнинг "Миссис Дэллоуэй" ва Мигель де Сервантеснинг "Дон Кихот" асарлари ўрин олган. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ