Интеллектни ривожлантирадиган 8 та классик стол ўйини

ПОЗИТИВ 16-10-2018

Стол ўйинлари – дўстлар билан вақтни чоғ ўтказишнинг аъло усули. Бироқ узоқ ўтмишга эга стол ўйинлари нафақат кўнгилни хурсанд қилади, балки ақл учун аъло машқ саналади. Ақлни чархлайдиган 8 та стол ўйинини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: Pixabay

1.Шахмат

Энг машҳур стол ўйини: тахта, 32 та дона ва чексиз стратегик кенглик!

Шахматнинг келиб чиқиши борасида турли назариялар бор. Бироқ Европага у фақат X асрда етиб келди. Ўйин XV асрдагина замонавий кўринишга эга бўлди.

Шахматда кутилмаганлик омили йўқ: бу спорт, ақллар кураши. Тахтадаги доналар ҳолатини яхшироқ таҳлил этиб, ҳодисаларнинг эҳтимолдаги ривожини ҳисоблайдиган одамгина ютади. Профессионал ўйинчиларда бари жуда мураккаб: у ерда олдиндан ўнта юриш ҳисоби юритилади, минглаб эҳтимолдаги комбинациялар билан ишланади. Оддий ўйинчилар бунчалик олдинни кўра олмайди, бироқ рақибнинг энг яқин истиқболдаги ҳаракатини айтиб бера олиш ҳаракати ҳам мия «қайнаши»нинг унутилмас дақиқаларини ҳадя қилади.

2. Го

Го қадимда Хитойда пайдо бўлди. Бироқ ўйин XX асрга келиб, дунёда машҳурлик қозонди.

Бир қарашда, ўйиннинг стратегик салоҳияти шахматга қараганда кам. Инвентарь ҳам зерикарли: тахта ва оқ-қора тошлар – доналар. Агар мактабда нуқталар ўйинини ўйнаган бўлсангиз, у ҳолда асосий тамойил сизга маълум. Ўйинчи ўз нуқталари билан иложи борича каттароқ ҳудудни чегаралаши керак. Года нуқталар ўрнига – тошлар. Кўплаб қўшимча қоидалар одатий мактаб машғулотини анча мураккаблаштиради.

Умуман олганда, ўйин қоидалари қийин эмас. Бир неча соат давомида ўрганиш натижасида ўйин тамойилларини тушуниб олиш мумкин. Ҳаётдаги бу каби сув ости тошларини англаш учун одамлар бутун ҳаётини сарфлайди.

3. Бриж

Брижнинг аждоди қарта ўйини винт бўлиб, XX асрнинг биринчи ярмида замонавий кўринишга эга бўлди.

Бриж – спорт дисциплинаси сифатида тан олинган ягона қарта ўйини. Бу тасодифан эмас: бу ердаги қоидалар оддий эмас. Кўпчилик одатий қарта ўйинлари билан таққослаганда брижда партия натижаси тасодифга жуда кам даражада боғлиқ. Муваффақият асосида ўйинчилар моҳирлиги ётади.

Брижнинг турлари ҳар хил: улар бир-биридан мураккаблик даражасига кўра фарқланади.

Фото: Wikipedia

4. Шашка

Кўпчилик шашкани шахматнинг соддалаштирилган кўриниши сифатида қабул қилади. Тузилиш жиҳатдан ўхшашликлар бор: масалан, оқ-қора тўртбурчак билан чизилган тахта. Шашка – ўз қоида ва нозикликларига эга умуман бошқа ўйин.

Умуман олганда, шашка қоидасини ўзлаштириш мураккаб эмас. Шашка диагонал бўйлаб юради, душманлари устидан ошиб ўтиб, душманларини «ейди». Бу оддий, бироқ бой ва турли комбинацияларга эга ўйин. Уни ўрганиш қийин эмас. У фойда ва завқ-шавқ олиб келади.

5. Сянци

Сянцини кўпинча «хитойча шахмат» деб аташади. Бу мавқе қисман тўғри. Сянцини шахматга ўхшаш жиҳати – баъзи доналар ва ўйинчини мағлуб этиш шартлари.

Сянцы Осиёда жуда машҳур. Анъанавий кўринишида доналар хитойча иероглифларда акс эттирилган.

6. Сёги

Бу «японча шахмат». У Япониядан ташқаридаги машҳурликка яқиндагина эришди.

Ўйин 81 квадратдан иборат тахтада олиб борилади. Бу ерда ҳам ғарб шахмат доналарига ўхшаш шоҳ каби фигура бор. Бироқ ўзига хос: аждарҳо ва кумуш каби доналар ҳам бор. Кўпчилик доналар акс томонга эга, уларни тахтанинг муайян қисмидагина фаоллаштириш мумкин.

Умуман олганда, сёги қоидалари бетакрор ва ўзлаштириш учун жуда мураккаб. Муносиб даражага етиш учун кўп вақт сарфлашга тўғри келади. Шунинг учун бу ўйин ҳаммага ҳам тавсия этилмайди. Бироқ экзотик интеллектуал ўйин ишқибозларига аъло даражада мос келади.

7. Скрэббл

Бу ўйин рўйхатдаги бошқа вакиллар каби узоқ ўтмишга эга эмас. Бироқ уни эсламай ўтишнинг иложи йўқ: бу оддий ва шу билан бирга диққат ва хотирани ривожлантирадиган ўйин Россияда «Эрудит» номи билан машҳур.

Стол ўйинининг моҳияти кўпчиликка таниш: иштирокчилар ўйин майдонида ҳарфлар ёзилган доналарни териб, сўз ясайди. Иштирокчи «камёб» ҳарф билан узун сўзларни ҳосил қилса, ғолиблик имконияти ортади. Скрэббл ўйинини бир вақтнинг ўзида иккитадан тўрттагача одам ўйнаши мумкин.

Фото: Wikipedia

8. Нард

Нард замонавий кўринишда Буюк Британияда пайдо бўлган. Бироқ Россия ва Шарқда ўзига хос машҳурликни қўлга киритди.

Ҳар бир ўйинчининг вазифаси – ўзининг барча шашкаларини тахта ташқарисига чиқариш. Ҳаракатланиш оралиғи ҳар бир юришнинг бошида кубикни ташлаш билан аниқланади. Бу ўйиндаги ягона тасодифга боғлиқ элемент. Шунинг учун нардларни мураккаблик даражаси бўйича юқорида номлари келтирилган ўйинларга тенглаштириб бўлмайди



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ