Интернет-дўконларда чегирмалар мавсуми: юқори даражада тежаш учун қачон ҳарид қилиш керак?

Компания 10-11-2014

Чегирма сўзини эшитган киши дарров чегирма билан сотилаётган махсулотни ҳарид қилишга ошиқади. Баъзида сотувчилар ҳам бундан фойдаланишади, яъни улар махсулотга дастлаб ортиқча нарх қўйиб, кейин уни ўзининг асл қийматига туширишади, маҳсулотга эса “чегирма” деган сўзни илиб қўйишни унутишмайди.

Бироқ шундай пайтлар бўладики, ҳамма дўконлар, жумладан, интернет дўконлари ҳам чегирмаларни баъзида ақл бовар қилмас даражада белгилайди. Шундай мавсумларни санаб ўтамиз.

Қора жума (Шукрона кунидан кейинги биринчи жума). Бу байрам, яъни шукрона куни АҚШда ноябрь ойининг тўртинчи пайшанбасида нишонланади ва шундан сўнг эртаси куни интернет дўконларда чегирмаларни кўриш мумкин. Қора жума 23 ва 29 ноябрь ўрталарига тўғри келади.

Кибердушанба (Қора жумадан кейинги биринчи душанба) куни. Агар жума куни одатий дўконларда кўпроқ чегирмаларни кўрсангиз, кибердушанба куни интернет дўконлардан харид қилувчилар учун ҳақиқий байрам бўлади.

Меҳнат куни (сентябрнинг биринчи душанбаси). Бу байрам АҚШда сентябрь ойининг биринчи душанбасида нишонланади. Айнан шу куни кийим-кечак дўконлари ўз махсулотларига катта чегирмалар белгилайди. Авлиё Патрик куни 17 мартда нишонланади ва шу куни кўплаб дўконлар ўз маҳсулотларини 17 доллардан сотишади.

Яна бир чегирма мавсуми бу католикларнинг Пасха куни бўлиб, у 22 март ва 25 апрель оралиғида нишонланади. 2015 йил бу байрам 5 апрелга тўғри келади. Бу куни чегирмалар фақат диний руҳдаги маҳсулотлар ва овқатларга белгиланади. Бироқ охирги вақтларда бу байрам куни бошқа маҳсулотларга ҳам чегирмалар берилмоқда.

Хеллоун байрами АҚШда 31 октябрда нишонланади ва бу байрамдан ўн кун олдин барча маҳсулотларга чегирмалар белгиланади, айниқса, карнавал либослари билан савдо қиладиган дўконлар катта чегирмалар билан ўз маҳсулотларини сотади.

Яна бир чегирма мавсуми оналар куни арафасида бўлиб ўтади. Бу байрам АҚШда май ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади ва бу байрам олдидан аёлларга тегишли маҳсулотларга, хусусан, косметика, кийим-кечакларга нисбатан чегирмалар белгиланади.

 

Мустақиллик куни америкаликлар орасида энг муҳим байрамлардан бири бўлиб, бу куни АҚШдаги барча дўконлар ва интернет-дўконлар турли-туман маҳсулотларга чегирма эълон қилади. Айнан шу байрам арафасида севимли онлайн майдончасини кузатиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Рождество байрами (25 декабрь) арафасида барча дўконлар йил давомидаги энг катта чегирмаларни амалга оширади. Рождество чегирмалари байрамдан бир ҳафта олдин бошланади. Харидларни иложи борича илгарироқ амалга ошириш зарур, чунки маҳсулотлар интернет-дўконлар “пештахтаси”дан тезлик билан сотилиб кетади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ