Интернетни "синдириш" нинг имкони борми?

Интернет 23-03-2015

XABARDOR.UZ - Ҳозирги кунда интернет ҳаётимизнинг барча жабҳаларига "сингиб кетган". Албатта, ундан ҳар ким турлича мақсадларда фойдаланади.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, интернетни ўчириб қўйиш ёки умуман йўқ қилиш мумкинми? Мазкур мақолада Крис Баранюк  қайси ҳолатлар бундай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ўрганади.

Интернет мағлубиятга учрамайди. Ҳар ҳолда биз ана шундай ўйлаймиз. Шунинг учун компьютеримизга вируслар ҳужум қилганида ёки қандайдир носозликлар юзага келганида "интернет синди", дея ҳазиллашамиз. Ҳақиқатан ҳам интернетни йўқ қила оламизми? Агар жавоб ижобий бўлса, у ҳолда ундан кейин нима бўлишини биласизми? 

"Интернетни жамоавий ҳужум билан йўқ қилиш мумкин", - деб ҳисоблайди Массачусетс технология институти профессори Винсент Чан.

Жавобнинг бир қисмини ўзининг улканлигидан бошқа ҳеч қандай ҳусусияти билан ажралиб турмайдиган бинодан топишимиз мумкин. Унинг кулранг деворлари металл панжаралар билан ўраб олинган бўлиб, унинг ҳамма ерида кузатув камералари ўрнатилган. Мазкур бинода  интернетнинг катта занжирларидан бири жойлашган. У "Linx", яъни "London Internet Exchange" деб аталади ва бу трафик алмашинувининг дунёдаги энг катта нуқтасидир.

"London Internet Exchange" (Лондон Интернет алмашинуви)

Назарий жиҳатдан олиб қараганда бу ва мазкур бинога ўхшаш 30 га яқин махсус объектларни эгаллай олсангиз ёки уларга зарар келтирсангиз интернет фаолиятини издан чиқаришингиз мумкин.

"Бундай сценарий ҳақиқатдан анча йироқ, аммо содир бўлиши мумкин. Ушбу объектлар фавқулодда жуда яхши ҳимояланган, - дейди Жек Уотерс, интернет асосини ташкил этган йирик тармоқ провайдерининг техник директори. - Бизда ҳар ерда кузатув амалга оширилади, зарурий эҳтиёткорлик чоралари кўрилган. Ҳозиргача ҳеч ким бундай занжирнинг фаолиятини издан чиқара олмаган". 

Балки бундай жойлар ўртасидаги алоқани узиб қўйиш интернетни "синдириш" нинг энг оддий усулидир? Ер шарини "ўраб" олган минглаб километрни ташкил этган чексиз тармоқлар мавжуд, уларнинг катта қисми кўп ҳолларда сув остида ҳимоясиз ётибди. Дарҳақиқат, баъзида симлар кутилмаганда, масалан зилзила пайтида узилиб кетади. Интернетдаги кўплаб носозликлар айнан уларнинг узилиши натижасида юзага келади, мисол учун 2008 йилда Мисрда айнан шу ҳолат содир бўлган.

Тақсимланган барқарорлик

Аммо тармоқнинг моддий инфратузилмасида содир бўлган авария ҳолати катта ҳажмда авж олмайди, чунки бутун тармоқнинг барқарорлиги оригинал ишланма ёрдамида таъминланади. Бунинг учун америкалик муҳандис Пол Бэран каби муҳандислардан миннатдор бўлишимиз керак. Бэран 1960 йиллардаёқ тармоқни ҳатто ядронинг зарбасига дош бера оладиган қилиб ишлаб чиққан ноёб инсонлардан бўлган.

Пол Бэран

Шунинг учун симларнинг узилиши ва маълумотларни қайта ишловчи марказларнинг йўқ қилиниши бутун тармоққа катта таъсир ўтказа олмайди. Ҳатто Сурияга ўхшаш мамлакатнинг "ўчириб" қўйилиши ҳам мазкур мамлакат ички тармоғи фаолиятини бутунлай чегаралай олмайди, аммо Google га ўхшаган ташқи веб-сайтларга чиқиш қийинлашиши ёки умуман имконсиз бўлиши мумкин.

Охир оқибат инсонлар интернет тармоғи трафигининг қайта йўналтирилиши тармоқнинг ўзига қарши ишлатилиши ҳам мумкин эканлигини англаб етишди. Вариантлардан бири - хизмат кўрсатишда тақсим этилган инкор (DDoS-инкор) дан иборат, бу ҳолда трафикнинг улкан оқими маълумот юкланмаганлиги боис серверга қайтиб кетади. DDoS-ҳужум ҳозирги кунда кўп учрамоқда ва асосий таҳдидлардан бири ҳисобланади. Аммо улкан ҳажмдаги маълумотларни ўтказиб юбориш учун имкони мавжуд бўлган тармоқлар бундай "ёмон" трафикни осонгина "ютиб юбориши" мумкин ва уни уни шу тарзда йўналтира оладики, давлат сайтлари зарбага учраган ҳолда ҳам ишлашда давом этаверади. Аммо ушбу муаммо йил сайин мураккаблашмоқда.

Яна бир муҳим муаммолардан бири чегараларнинг бузилиши BGP - олиб қочишдир. BGP "чегараларга оид протокол" ни англатади. Бу тизим пакетларга интернет-трафик йўналишини кўрсатади. Узоқ вақт давомида тармоқнинг турли нуқталарида жойлашган BGP маршрутни йўналтирувчилар пакетларни тўғри йўналишга йўллайди, деб ҳисоблашган. Аммо сўнгги йилларда трафик сезилмас тарзда қайта йўналтириши мумкинлиги аниқланди. Бундай "олиб қочиш" натижасида улкан ҳажмдаги ўғирлик содир бўлиши ва учинчи шахслар, масалан, махсус хизмат ходимлари ёки хакерлар томонидан кузатилиши мумкин.

"Ушбу муаммолардан кўпчилиги ишдан чиқишни юзага келтириши мумкин, баъзилари эса назарий жиҳатдан олиб қараганда "бузилиш"ни келтириб чиқаради. Аммо ҳозиргача интернетнинг бутунлай ўчиб қолиши ҳолати юз бермаган. "Бу эса мазкур ҳолатни умуман инкор этишимиз кераклигини билдирмайди", - дейди Массачусетс технологик институти профессори Винсент Чан.

"Ўйлашимча, жамоавий ҳужум билан интернетни бутунлай қулатиш мумкин", - деб ҳисоблайди профессор Чан. У интернет инфратузилмасига етказилган моддий ҳамла тиклаб бўлмайдиган зарар етказади, деб ҳисобламайди: "1000 та занжирдан бир донасининг йўқ қилиниши яхлит бир тизимни қулатмайди. Аммо барча 1000 занжирга таалуққли бўлган дастурий таъминотга таҳдид солинсачи? У ҳолда бизда муаммолар пайдо бўлади".

Чаннинг фикрича, интернетга шу тарзда ҳужумни амалга оширувчилар топилиши мумкин. Аммо ҳамма ҳам интернетнинг қулаши оқибатларини тасаввур эта олмайди. "Ўйлашимча, интернетга ҳужум ва уни ҳимоя қилиш мавзусида очиқ мулоқот ўтказилиши керак", - деб ҳисоблайди Чан. - "Бу мавзу илгари ҳеч қачон жиддий муҳокама этилмаган".

Қоронғи тўр

Замонавий дунёда банклар, савдо, давлат тизимлари, шахсий мулоқот, хўжалик буюмлари каби ҳаётимизнинг деярли барча жабҳалари интернет билан боғлиқ. Тармоқ фаолиятининг вақтинчалик тўхтаб қолиши, маҳаллий носозликлар кўнгилсиз ҳолатлардир. Аммо интернет ҳақиқатан ҳам "қуласа" биз улкан кулфат ичида қоламиз.  

Аммо муаммонинг энг "каттаси" шундаки, биз бу қай даражада жиддий тус олишини аниқ билмаймиз. Интернет технологиялари бўйича мутахассис ҳисобланган Дэннис Хиллис 2013 йилда TED анжумани қатнашчиларига масаланинг айни шу томонини намойиш этди.

"Ҳеч ким интернет ҳаётимизга қай даражада чуқур кириб борганлигини аниқ билмайди, - деди у. Биз ҳатто хизмат кўрсатишга қилинган фаол ҳужум оқибатларини тасаввур қила олмаймиз".

Дарҳақиқат, интернет ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолганлиги кўпчилик учун сир эмас. Аммо ҳар қандай нарсанинг ижобий ва салбий томонлари борлигини эътибордан қочирмаслигимиз даркор. Бу билан интернет "ёмон" демоқчи эмасмиз. Чунки кўп ҳолларда унинг яхши ёки ёмонлиги биз инсонларга боғлиқ. Назаримизда, уни "синдириш" эмас, балки у тақдим этаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳаётимиз даражасини оширишни ўйлашимиз керак. Ана шунда бутун олам тўри ҳайрли ишлар учун хизмат қилган бўлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ