iPhone 7 камерасидан тўғри фойдаланиш бўйича Apple кўрсатмалари

ВИДЕО 12-05-2017

Панорама тартибида кутилмаган вертикал суратлар ҳамда бир неча сонияда ўнлаб кадрлар.

Американинг Apple компанияси еттинчи авлод iPhone смартфони камерасидан фойдаланиш бўйича 5та реклама ролигини намойиш этди. Уларда портретлар, макро-кадрлар, вертикал пано ва ҳаракатланаётган объектлар ҳамда қоронғуликда камера ёритқичи ёрита олмаган объектларни суратга олиш бўйича тавсиялар ўрин олган. 

Шундай қилиб, Apple тавсиясига биноан, портрет олиш учун айнан шу мақсадга мўлжалланган тартибни чуқур кадр эффекти билан бирга олиш керак. Смартфоннинг ўзи бунинг учун тик ҳолатда тутилиши ҳамда инсон юзига қаратилган бўлиши лозим.

Макро-суратларни, Apple компаниясига кўра, объектдан 10 смгача яқинликда олиш мақсадга мувофиқ. Сифатли суратга эга бўлиш учун камера фокусини қўл ёрдамида бошқариш керак. 

iPhone воситасида вертикал пано «Панорама» тартибида суратга олинади. Бунда смартфонни горизонтал ҳолатда ушлаб туриш керак. Кейин, камера пастдан юқорига ҳаракатлантирилади. 

Нимқоронғуликда суратга туширишда бироз бўлса-да ёруғлик манбаини топиш зарур. Тўғри ракурс танланганидан сўнг, фойдаланувчи смартфонда фокуслаш нуқтасини белгилаши ҳамда объектнинг етарли ёрқинлигига эга бўлиш учун экспозицияни бошқариши керак. 

Бир жойда турмайдиган объектларни яхшиси «ландшафт» тартибида «Burst mode» функциясидан фойдаланган ҳолда суратга туширган маъқул. Уни фаоллаштириш учун камера тугмачаси босилади ва суратга олиш жараён тугагунича босиб турилади. Шундан сўнг, iPhone лавҳалар галареясини шакллантиради, ундан энг яхшисини танлаш мумкин бўлади. 

Журналист Грега Скоблете (Greg Scoblete)нинг сўзларига кўра, кўплаб замонавий  фотографлар аллақачон iPhone телефонидан ойнали ва ўрта форматли камералар ўрнида фойдаланмоқда. 

Албатта, тасвир сифати муҳим аҳамият касб этади. Сураткаш тўғри фойдалана билса iPhone ёрдамида ажойиб суратлар олиши мумкин. 

17 февралда Photo District News журнали технологик директори Грег Скоблете Billboard журналида iPhone 7 Plus камерасида суратга олинган муқовани эълон қилган эди. Ўшандан бир неча кун ўтгач, Traveler ва Bon Appétit журналлари ҳам шундай муқоваларни эълон қилди.

Apple 2016 йил декабр ойида профессионал сураткашларнинг iPhone 7 Plus ёрдамида олган энг яхши фотосуратларини намойиш қилган эди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ