Иш жойида узр сўрашдан қўрқманг!

Маслаҳат 9-06-2015

Узр сўраш доим ҳам осон бўлмаган. “Кечиринг” сўзини айтиш, гўёки сиз ҳақингизда кучсиз ва нотавон, деб ўйлашларига сабаб бўладигандек туюлади. Чунки биз ҳар доим кучли кўринишга интилиб келамиз, айниқса, бизнес соҳасида фаолият юритаётган бўлсак. Аммо иш жойида мавридли узр сўраш анча фойдалидир, чунки у, авваламбор, ишончни мустаҳкамлайди.

Гарвард бизнес мактаби (hbs) иш жойида узр сўраш каби ҳолат бўйича мустақил тадқиқот олиб борди.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, иш жоймда узр сўраш, аввало, ҳамкасблар орасида ўз обрўсига обрў қўшади ва жавобгарлик ҳиссидан кишини озод қилади.

Чунки айрим одамлардабарча нарсадаўзини айблаш ҳисси мужассам. Улар ҳатто бемаврид ёмғир ёғиб юборса ҳам ўзларини айбдор ҳисоблашади.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳаддан ташқари узр сўраш ҳам бўлмайди. Бу ишончдан чиқиб кетишга ва обрўсизланишга олиб келади.

Олиб борилган тўрт босқичли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яхши ниятда, самимий сўралган узр ишхонада ҳамкасблар орасида ишонч даражасининг ошишига сабаб бўлади. Лаборатория шароитида олиб борилган тадқиқотлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, ҳамкасблар кўпинча бир-бирларидан қарздор бўлишади ва ўз вақтида қайтара олишмагани учун хижолат чекиб юришади ёки ўзларини олиб қочишади. Бундай вазиятда шароитни тўғри баён этиб, юракдан узр сўраш лозим. Чунки самимий узр сўраш кишини ижтимоий жамиятдаги нуфузини оширишга хизмат қилади.

Оддий тушунарли тилда айтадиган бўлсак, узр сўрашдан мутлақо қўрқманг! Чунки юксак аҳлоқингиз, юксак ижтимоий наф келтиради.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ