Иш жойингизга ёрдам берувчи бир-иккита усуллар

Карьера 1-06-2015

Гап иш жойи ҳақида кетганда, пешонамизни тириштиришга мажбур этувчи бир қанча омиллар ҳар доим топилади. Масалан, гап сотиб, ўтган-кетганни ғийбат қилиб ўтирадиганлар, сўнмас анаънага айланган, бироқ иш унумига жиддий зиён етказадиган мажлислар ёки беш дақиқага чалғишга чиқиб, қирқ беш дақиқа йўқотилган қимматли вақтлар. Хуллас бу каби ёқимсиз ҳолатларни санайверсангиз, улар худди ёмғирдан сўнг чиқадиган қўзиқоринлардек бўй кўрсатаверади.

албатта, буларнинг бари ўта зерикарли

Буларга қарши ҳеч нарса қилмаймиз, ўзибўларчиликка йўямиз. Аммо қаттиқ янглишамиз. Биргина одам ишхонанинг бутун тизимига, у компания бўладими ёки коллектив,  таъсир ўтказиши мумкин. (масалан, Дональд Бервик АҚШ соғлиқни сақлаш тизимига улкан ўзгаришлар олиб кирганди.) Фақатгина биз сизга сўзламоқчи бўлган оддий ва ҳаётий дастурларга амал қилсангиз кифоя.

Сабабият

Тасаввур қиламиз, сизнинг вазифангиз компаниянинг 30 та бўлимидаги умумий харажатни 10 фоизга камайтиришдан иборат. Табиийки, бўлим бошлиқлари бундай ҳолатда қаттиқ тортишадилар ва қаршилик кўрсатадилар. Айнан менежерлар ишни орқага суришади: улар тилда тасдиқлашади, аммо амалда келганда қотиб қолишади. Сизга эса тезда бюджет қисқартилишини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Тежашнинг раҳбарларингиз хаёлига келмаган, улар қўллайдиган анъанавий усулдан чекиниб, омадга элтувчи бошқа бир йўлларни қидиринг. (масалан,  сенсорли ёртиш мосламаларидан фойдаланинг ёки установить сенсорное освещение или аутсоринг компьютерлари хизматидан фойдаланишни йўлга қўйинг). Топдингизми? Бошқа бўлимларга ҳам ўз омадингиздан нусха олишга ёрдам беринг.

Ҳиссиёт

Ҳиссиётларга вақт ажратиш керак. Тежамкорлик ишлари маълум бўлди, бироқ қисқартириш кўнгилларга қўрқув солади. Бўлимларда 10 фоиз харажат камайтирилишини эшитган ходимлар ваҳимага тушишлари аниқ. Шу боис кейинги босқич бир қанча майда нарсаларга ўзгартиришлар киритиш лозим.

Ҳар ҳафта сарф бўлаётган харажатлар рўйхатини тузиб туринг. Айрим аҳамиятсиз нарсалардан иқтисод қилинг ва бу ишларни бўлим бошлиқлари билан маслаҳатлашинг.

Ҳамдардлик

Қарорларни қабул қилишда ишонч катта роль ўйнайди. Агар киши пиллапоя бўйлаб ҳаракатланаётган бўлса, ҳар бир қадами аҳамиятли бўлишига эътибор қаратиши зарур. Ҳамкабларингизга тушунтиринг, агар улар ҳар куни ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришса ва озгинадан бўлсада, ишга унумдорлик олиб киришса, ажойиб ишлар содир бўлади.

Агар менежерлар қарорларингизга халақит беришмоқчи бўлишса, сураътингизни сусайтирманг. Уларга қарата: “Биз буни аллақачон уддалаганмиз!”

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ