Ишлар рўйхатини тузиш ва бўлар-бўлмасга чалғимаслик борасидаги тавсиялар

Карьера 2-02-2017

Унумли иш кўрсатиш у қадар осон эмас, бироқ қилиниши керак бўлган ишлар рўйхати тўғри тузилса, ташқи омилларга чалғимаслик ва тўғри йўналишда боришда ўз-ўзига кўмак берилса, режалаштирилган ишларнинг катта қисмини бажаришнинг уддасидан чиқиш мумкин. "Лайфхакер" нашри бизнес ва тайм-менежмент соҳасидаги 7 оддий усул ҳақидаги маълумотни тақдим этди.


1. Эртанги ишлар рўйхатини бугун кечқурун тузинг

Ишхонада эрталабдан бугун нима ишлар билан шуғулланишингизни аниқ билмасангиз, ҳойнаҳой, кунни бесамар ўтказасиз. Эртанги ишлар рўйхатини бугун кечқурун тузиб қўйинг, шунда эрталаб кунни қандай ишлар билан ўтказишингиз ҳақида аниқ тасаввурга эга бўласиз.

Бажарилиши лозим бўлган ҳар бир ишга тахминий вақт тақсимланг, шунда графикка амал қилиш осон бўлади. Орада танаффус қилишни ҳам унутманг. Энг муҳим ишларни юлдузча ёки бирор бошқа белги билан ажратиб қўйишингиз мумкин.


2. Кунни электрон почтадан бошламанг

Эрталабдан электрон почтага чалғиманг, яхшиси дарҳол  рўйхатингиздаги биринчи ишга киришинг. Почта таҳлилига эса кун давомида ярим соатдан вақт ажратинг. Масалан, 11:00 ва 15:00да. Шунда кўпроқ ишларга улгурасиз.

Барча қўнғироқлар ва хатларга жавоб бериш имконингиз бўлмаса, шунчаки телефонни товушсиз режимга ўтказинг ва кирувчи хабарлар функциясини ўчириб қўйинг.


3. Ишни қийинларидан бошланг

Биз кўпинча энг мураккаб ишларни кейинга қолдириб, майдаларидан бошлаймиз. Бунинг натижасида эса ёқимсиз юк ҳиссини узайтирганимиз ва стрессни янада оширамиз.  Яхшиси, аввал энг қийин деб топган ишингизга киришганингиз маъқул, шунда уни тугаллаганингиздан сўнг фахр туйғусидан завқланасиз. Қолган ишлар эса силлиқ кечади.


4. Йиғилишларда вақтингизни тежанг

Йиғилишга имкон қадар ҳамма нарсани муҳокама қилиш учун етарли вақт ажратинг. Унга қатнашиши зарур бўлган кишиларнигина таклиф қилинг.

Оғзаки изоҳларга кўп вақт кеткизманг. Яхшиси, маълумотни ёзма тақдим этинг. Асосий маълумотни ҳамма олдиндан ёзма тарзда тақдим этганда эди, йиғилишларда фақат қарор қабул қилишгина қоларди ва улар одамларнинг кўп вақтини олмасди.


5. Ўзингизни бардам тутинг

Ўзимизга ишонмаган пайтларимизда қийинчиликлардан қоча бошлаймиз. Шу боис бардам бўлинг ва барчасини уддалашингизга ишонинг. Сўнгги бор муваффақиятли уддалаган мураккаб лойиҳангизни ёдга олинг. Шунда уни бошлашингиз осонроқ бўлади ва уни кейинга қолдириш истаги йўқолади.


6. Танаффус қилинг

Барчамиз иш кунимиз максимал даражада унумли ўтишини хоҳлаймиз, баъзан эса танаффус қилишга ҳам уяламиз. Бироқ қисқа танаффус қилиш керак. Танаффуслар мияни "қайта ишга тушириш" ва куч тўплаш, шунингдек қайта ишга киришганингизда кўпроқ нарсага улгуришга ёрдам беради.

Дам олишни унутмаслик учун машҳур Pomodoro усулини қўллаб кўринг - 25 дақиқа ишлаймиз, 5 дақиқа дам оламиз. Бошқа усуллардан фойдаланишингиз ҳам мумкин, албатта. Асосийси - унга доимо риоя қилиш. Шунингдек Facebook ва  «ВКонтакте»каби сайтларга киришни блоклайдиган  кенгайтмалар ҳам чағимасликка ёрдам беради.


7. Кун охирида ишлар рўйхатини ташлаб юборинг

Бугунга мўлжаллаган ишларингизнинг ҳаммасига улгурмаган бўлсангиз, тугалланмаган рўйхатни эртангига қолдирманг, бу сизнинг руҳиятингизни чўктиради. Рўйхатни ташлаб, янгисини тузинг ва унга бугун улгурмаган ишларингиз ва янги пунктларни киритинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ