Ишлар, вазифалар босимидан қутилишнинг 10 асосий омили

Карьера 13-09-2015

Қуйидаги 10 белгини ўзингизда кўряпсизми: унда бари тескари кетяпти

Биз тез-тез “Буни қилишга вақтим йўқ, улгурмайман”, деган сўзларни эшитиб қоламиз. Кўп ҳолларда бу ҳақиқатан шундай бўлиб чиқади. Кўп ҳолларда жисмоний улгуриб бўлмайдиган тоғдек ишлар билан юзма-юз келамиз. Бундай вазиятларда кимдир кўп қурбонлик беради, яна кимдир эса ҳеч нарсага эришолмасликдан қўрқиб, чекинади.

Омад учун жанг

Гоҳида ўз куч ва имкониятларни чамалаб, ўз вақтида йўқ, дея жавоб бера олган афзал. Бу сизда мавжуд топшириқларни вақтида бажаришингизга ва ҳамкасбларингиз олдида уялиб қолмаслигингизга сабаб бўлади. Ўйлаб кўринг, елкангизга жуда кўпчилик миниб олишмаганмикан?

Маълумки, маҳсулдорлик бир вақтда бажараётган турли ишларингизни самарадорлигини оширмайди. Муҳими, ишларни муваффақиятли ва ижобий, асосийси тўғри бажариш керак. Улгуришга уриниш билан ўзингизга омадсизликни чақирасиз.

Иккита стулга бир хил ўтириш ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта жойда бўлиш, ҳали ҳеч кимга насиб этмаган. “Ичингиз куйиб кетади”, ҳеч нарсага эришолмайсиз, мақсадсиз бўшлиқ ичига тушиб қоласиз.

Time Management Ninja лойиҳаси муаллифи Крэйг Жерроу бу ҳақда қуйидагича ўйлайди:

Кўп иш бажариб, уни ёмон уддалагандан кўра, кам иш бўлсада, аммо сифатли бажариш керак.

Крэйгнинг фикрларига қўшилмай иложимиз йўқ. Ана ундан сўнг сизга айнан шу ҳолатларда билишингиз лозим бўлган 10 та омилни келтириб ўтамиз.

Сиз жудаям кўп, аммо сифатсиз иш қилаётганингизни билдирувчи 10 та белги.

“Ҳал қилиш керак”, деган тушунчани унутинг. Бу улар кўпайиб кетишини англатувчи биринчи белги. Уларни яхши ўйлаб кўриб, кун бошида тартибга солинган рўйхатга алмаштиринг. Чунки рўйхатдагиларни алоҳида-алоҳида бажарасиз ва уларни қилиб бўлгач, тин оласиз.

Устувор йўналишларни тўғри тақсимлай олмайсиз. Агар сиз кун бўйи кераксиз вазифалар билан банд бўлсангиз, унда асосий вазифага етиб келишингиз даргумон. Бу кўп иш қилиш сифатли иш қилиш эмаслигини англатувчи, энг яхши белги.

Рўйхатдаги вазифаларни ташлаб кетасиз. Бу уларни умуман бажармаганга қараганда анча тўғри. Тўғрисини тан олиб айтиш керак, орамизадан қайси биримиз бўлса-да, шундай қилганмизку тўғрими?

Ҳамкасбларингизга панд берасиз. Бошида бу сизга оғир туюлади, аммо бора-бора бу ҳаётингизнинг бир бўлагига айланиб қолади. Сизда уят ва шармандалик ҳислари қолмайди.

Бажариш қўлингиздан келмайдиган ваъдалар берасиз. Қуруқ ваъдалар обрўни туширади ва бу иш самарадорлигига ҳам таъсир ўтказади. Агар сиз кимгадур, “буни кечгача ҳал қилиб бераман”, дедингизми, ич-ичингиздан шу нарсага ишонинг.

Ҳад чегарасини билмайсиз. Ҳаётда мунтазам равишда стресслар олиб бориш, ҳеч кимга фойда келтирмаган. Ҳар кунлик вазифаларингизни қисқартириб, ортиқча нарсаларга ҳам ташвишланишни бас қилинг.

Кам уйқулик. Юқорида айтиб ўтганимиздек, бажарилмаган кераксиз ишлар мияга дам бермайди ва бунда, табиийки, тезда ухлашнинг имкони бўлмайди. Бу ҳам хавфли симптом ҳисобланади.

Имкониятларни қўлдан чиқарасиз. Барча озиқ-овқатларнинг яроқлилик муддати бўлади. Сизда ҳам шундай ҳолатлар юзага келади: кимгадир қўнғироқ қилишни ёки тижорий таклиф билан чиқиш ёдингизга тушиб қолади, бироқ анча кеч бўлган бўлади. Сўнгра эса навбатдаги қўрқинчли хаёллар келади: балки сиз масъулиятли ишларни қилишга ярамай қолгандирсиз.

Хатоларингиз учун, албатта, тўлов амалга оширасиз. Бу балки сизни текширишга келган комиссия ёки чала қилинган таъмирлашни қайта таъмирлаш бўлиб чиқар, бу аҳамиятсиз. Энди сиз олдин қилган, чала бажарган, ишингизни яна қайтадан бажарайсиз. Яна вақт, яна асаб, яна зеҳн кетади.

Бажаришингиз керак бўлган ишлар орасида ташкиллаштириладиганлари етишмайди. Рўйхатдаги ишлар қулай, бажаришга енгил бўлсин. Ахир уларни ўзингиздан бошқа ҳеч ким бажармайдику.

Барчасини оддий, содда йўл билан ҳал қилса бўлади. Вақтингизга қараб ишларни бажаришга ўрганинг. Беш қўлни баравар оғизга солиб бўлмайди. Шундай ноқулай вазиятларга тушмайсиз ва стресслардан нари юрасиз. Икки қуённинг ортидан қувишни бас қилинг ва ана шунда нимагадир ҳақиқий маънода эришасиз.

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ