Жаҳондаги энг ғаройиб лифтлар бўйлаб саёҳат

Саёҳат 10-11-2018

Илк лифтлар эрамиздан олдин пайдо бўлган. Мисрда пирамидалар қурилишида фойдаланилган қурилмаларни замонавий конструкцияларнинг аждоди деб аташ мумкин. Ҳозирда лифтлар ҳақиқий санъат асарига айланди. Улардан энг ғаройиблари ҳақида сўз юритамиз.

Elevador de Santa Justa

Фото: Wikipedia

У Лиссабонда, шаҳарнинг қоқ марказида жойлашган. Кабинадан туриб кузатиладиган манзара кишини лол қолдиради. Айнан шу сайёҳларни ўзига жалб этади. Маҳаллий аҳоли бир майдондан иккинчисига катта тепалик орқали ўтишади. Мазкур кўтариш қурилмаси 1902 йилдан бери ишлайди. Сиғими – 29 нафар киши.

Фото: Wikipedia

Elevador Lacerda

У Бразилиянинг собиқ пойтахти – Сальвадорда жойлашган. Қурилма сабаб тарихий марказдан ишбилармонлик туманларига муаммосиз етиб олиш мумкин. Жами кабиналар сони – 4 та. Бир вақтнинг ўзида 32 киши сиғади. Умумий баландлик – 70 метрдан ортиқ. Бу ерда йўл ҳақи пуллик.

Фото: Flickr

Louvre

Эҳтимол француз қироллари Лувр бу каби замонавий қурилмага эга бўлишини хаёлларига ҳам келтиришмаган бўлса керак. Лифт полдан “ўсиб чиқади”. Кабинага 10 тагача киши сиғади. Истовчилар сарой интерьерини томоша қилишлари учун лифт секин ҳаракатланади

Фото: Pixabay

SkyTower

Бу телевизион минора – Янги Зеландиянинг рамзи. 200 метр баландликда жойлашган томоша майдонига кўтарма қурилмаси ёрдамида чиқиш мумкин. Тўғри, у жуда тез юради. Бир дақиқадан кам вақт давомида энг юқорида бўлиб қоласиз.

Байлонг

Фото: Shutterstock

Дунёдаги энг баланд лифт ҳисобланади. Ушбу хитой лифтининг баландлиги – 330 метр! Унинг вазифаси – сайёҳларни томоша майдонига етказиш. Ичкаридаги 3 та кабина шаффоф деворларга эга. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида манзарадан баҳраманд бўлиш ҳам мумкин.

Фото: Wikipedia

Фолкер ғилдираги

Ғаройиб қурилма Шотландияда жойлашган. У кемалар учун лифт ҳисобланади. У Форт-Клайд ва Юнион каналлари орасидаги кемаларни ўзига жойлаштиради. 180 даражага айлана олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ