Жанубий Корея президенти мамлакатни фолбин дугонаси билан бошқаргани маълум бўлди

Жаҳон 9-11-2016

Жанубий Корея бугунги кунда дунёнинг энг тараққий этган мамлакатлар бешлигига киради, бироқ яқиндагина мамлакатда юзага келган сиёсий инқирозни ҳаттоки бу ҳам юмшата олмайди. Бутун мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, президент Пак Кин Хенинг истеъфосини талаб қилмоқда. Аёл президентнинг рейтинги атиги бир неча кун ичида кескин тушиб кетди. Бунга президентнинг болаликдаги дугонаси – Цой Сун Силга тегишли планшетдан топилган 2012-2014 йилларга тааллуқли махфий ҳужжатларнинг тарқалиши сабаб бўлди. Маълум бўлишича, у президентга бевосита таъсир ўтказиб келган ва ҳаттоки ҳукумат даражасидаги муҳим ҳужжатларни таҳрир қилган. 

Цой Сун Силь ўзининг фолбин ва афсунгарлиги билан ном қозонган. Trendymen нашри маълумотларига кўра, президент Пак Кин Хе давлат даражасидаги кўп масалаларни ҳал қилишни дугонасига қолдирган. Йўқолган планшетдан Цой Сун Силнинг мамлакат бошқарувига алоқаси борлигини тасдиқловчи кўплаб далилларни топишга муваффақ бўлинган.  

Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе бу айбловларни рад этмади, у вазиятни юмшатишга уринди. Унга кўра, давлат раҳбари шунчаки омма олдида ўқиладиган нутқга тўғирлаш киритиш ёки керакли сўзларни топиш учун дугонасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бугунги кунда жамоатчилик Пак Кин Хенинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Таҳлилчилар яқин кунларда президентнинг муддатидан илгари истеъфога чиқиши ва шошилинч сайловлар ўтказилишини тахмин қилишмоқда.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ