Жеки Чан фахрий "Оскар" билан тақдирланади

Кино 12-11-2016

Хитойлик машҳур актёр Жеки Чан 12 ноябрда Лос-Анжелесдаги тантанали маросимда фахрий "Оскар" билан тақдирланади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Таъкидланишича, "Оскар" мукофоти комиссияси актёрни кинематограф ривожланишига қўшган улкан хизматлари учун тақдирлашга қарор қилди.

Актёр 100 дан кўпроқ фильмларда суратга тушган, улардан кўпида ҳам режиссёр, ҳам продюсер, ҳам сценарийнавис ва қўшиқчи сифатида иштирок этган. 

Кинематографдаги улкан хизматлари учун "Оскар" мукофоти 1948 йилда жорий қилинган.
 
Аввалроқ Чан Москвага ташриф буюриб, Хитой киноси фестивали очилиш маросимида иштирок этди. Бу фестивалда бошқа фильмлар қаторида Чан бош роль ижро этган ва режиссёрлик қилган "Из ортидан" фильми тақдим қилинган. Россия телеканалларидан бири ташриф чоғида Чанга бир қути музқаймоқ совға қилган. Чан бунга жавобан ҳеч қандай парҳезларга амал қилмаслигини ва ўзини бу ширинлик билан тез-тез хурсанд қилиб туришини тан олган.  



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ