Жеки Чан Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

Кино 15-11-2016

Жеки Чан кино саноатидаги 56 йиллик фаолиятидан сўнг Академия томонидан шарафли мукофотни қўлга киритди. 12 ноябрда жаҳонга машҳур актёр ва режиссёр Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик.

Энди эса афсонвий актёр 2 карра Guinness World Records совриндори бўлди. Guinness World Records'нинг Facebook'даги саҳифасида актёрни бундай рекорд натижалар билан қутлашди

У 1972 йилдан буён катта экранларда 100 мартадан ортиқ каскадёр-актёр сифатида намоён бўлган, шунингдек ўз карьераси давомида кўплаб жароҳатлар (бурун синишидан то бош суягининг синишигача) олган Жеки Чан  "Энг кўп  трюкларни ўзи бажарувчи актёр" номига эга бўлган.

Шунингдек Жеки "Бир картинада энг кўп вазифани бажарган инсон" сифатида ҳам рекорд натижани қайд этган - "Хитойча бурж" фильмида у сценарийнавис, режиссёр, актёр, продюсер, ижрочи директор, оператор, арт-директор, ишлаб чиқариш гуруҳи раҳбари, овқатланиш мувофиқлаштирувчиси, каскадёр, трюклар саҳналаштирувчиси, мэр, бастакор, реквизит ва вокалчи вазифаларини ўзи уддалаган. Жеки Чанга топширилган мукофот унинг меҳнатсеварлиги ва истеъдодини яна бир бор тасдиқлайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ