Женева автосалонидаги ақлбовар қилмас машиналар

Техника 9-03-2017

Женевада 9 март куни ҳар йилги халқаро автосалон очилди. Унда автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўзларининг янги ғоя ва автомобиль моделлари билан иштирок этмоқда. Кўргазмага ташриф буюрган «Авто Mail.Ru» vc.ru учун автосалондаги технологиялар ҳақида бир қатор қизиқ маълумотларни тақдим этди.

Airbus ва Italdesign’дан Pop.Up автомобиль-дрони

Бу лойиҳа – инсониятнинг парвозлар ҳақидаги орзуси сабаб ишлаб чиқилди. Тахминларга кўра, эртами-кечми барча осмонда парвоз қила олади. Шунда шахсий ва жамоат транспорти ўртасидаги фарқ ҳам йўқолади. Pop.Up номли лойиҳа айнан шу фаразга асосланган. Авиация жиҳатлари Франциянинг Airbus фирмаси, автомобиль соҳаси эса Italdesign томонидан ишлаб чиқилиши мумкин.

Ғоя шундай иборатки, бу нафақат учар автомобиль, балки шаҳар транспортининг тўлақонли модулли тизимидир. Карбонли йўловчи капсуласи унинг марказий элементи саналади, у вазифаларга қараб автоматик дронга ёки “автомобилли” негизга автоматик тарзда уланади. Ҳар икки модулдаги куч қурилмалари электр двигателларига асосланган бўлиб, аккумуляторлар турлича.

Йўловчига Pop.Up’ни “шеринг” принципи асосида бронлаш учун смартфондан фойдаланиш кифоя, йўналиш ва ҳаракатланиш воситаси эса тизимнинг ўзи томонидан атрофдаги инфратузилма, йўллардаги ҳолат ва юзернинг шахсий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда тузилади. Албатта, буларнинг бари ҳозирча макет. У фақатгина ғоя ҳақида тасаввур беради, холос.

Маълумотларга эга Peugeot Instinct

Peugeot’дан ҳайдовчисиз автомобиль ғояси. Ҳайдовчи маълум бир ҳолатда Instincts’ни мустақил равишда бошқариши мумкин: бунинг учун салонда жойстик (автопилотга буйруқлар берувчи) ва педалларга эга штурвал бор. Шу билан бирга, автопилотда ҳаракатланишнинг спорт алгоритми ҳам мавжуд.

Бу машинада технологиянинг автомобиль қисмидаги янгиликлардан бири – бу «шутинг брейк» туридаги кузов ва 300 от кучига эга гибридли куч қурилмасининг қуввати. Замонавий электроника тизимига эса алоҳида эътибор қаратган маъқул: Samsung ARTIK негизи автомобилни ақлли уй тизими, қўл соатлари, смартфон, фитнес-билакузук ва бошқа технологиялар билан боғлайди.

Шунинг учун, автомобиль ўз эгасининг жисмоний ҳолати ва талабларини билган ҳолда унга ҳаракатланишда максимал даражада қулайлик яратиб бериши (ўриндиқни созлаш, мусиқа танлаш, ҳаракатланиш услубини мослаштириш) ёки уй эгаси келгунига қадар уни тайёрлаб қўйиши мумкин.

Ичида пиёз ўстириш мумкин бўлган Volkswagen

Volkswagen компанияси янада «гаджетнусхали» транспорт воситасини тақдим этди. Унинг Sedric концепт-кари анъанавий автомобиль эстетикасига эга эмас ва шаклига кўра «буханка»ни (УАЗ автомобиллари – таҳ.) эслатиб юборади. Кузовнинг шундай шакли ички бўшлиқдан самарали фойдаланиш имконини беради, сабаби ичкарида руль ва педалларни жойлаштириш шарт эмас – у тўла ўзини-ўзини бошқаради. Капотдан воз кечиш эса электрли куч қурилмаси ёрдамида амалга оширилган: ихчам электрдвигателлар ва батарея полда жойлашган.

Volkswagen компанияси ушбу ғоя билан бир тугма орқали бошқариш принципини таклиф қилди. Уни босиш орқали автомобилни тураргоҳдан чақириш мумкин, кейинчалик эса барча функциялар ва йўналишни овоз орқали бошқариш имкони бор. Машинанинг қизиқ функцияларидан бири – дисплейга айланувчи олд ойна ва ўсимликларга сув қуйиш тизимига эга кичик иссиқхонадир. Sedriс номи self-driving car сўзларидан таркиб топган.

Ўта паст кучланишга эга nanoFlowcell электромобили

Электр тортишдаги автомобилларнинг кўпчилиги 400-800 Вольт кучланишга эга куч қурилмалари билан жиҳозланади. Ушбу компания томонидан яратилган - Quant суперкупеси ва Quantino хэчтбекида ҳам худди шундай жиҳат бор эди.

Лихтенштейн фирмаси бир неча йилдан бери Женева автосалонига шу икки моделни олиб келади ҳамда ўзининг «суюқ электрдаги» инқилобий куч қурилмасини яхшилаб боради. Жорий йилдаги асосий янгиликлардан бири, электркарларнинг ички қисми атиги 48 вольтлик кучланишга ўтказилганидадир, бундан уларнинг номларидаги 48 Volt қўшимчаси ҳам дарак беради.

Компания маҳсулотининг ишлаш принципи икки турдаги электрлитли таркиблар махсус мембрана билан бўлинмадан ўтади, натижада кимёвий реакция сабабли электр энергияси ишлаб чиқарилади. Жорий йилда мембрана тузилмасини ўзгартириш ва тизимда бир неча бўлинмаларни бирлаштириш орқали тизимнинг юқори қуввати сақлаб қолинди (Quant купеси учун 760 от кучи), бироқ шу билан бирга, унинг босими кескин туширилди. Бу хавфсизлик ва бундай машиналарга хизмат кўрсатишнинг осонлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Жамоа ўз ишланмаларини яқин келажакда тақдим этишга ваъда берган.

Hyundai

Яна бир ноодатий куч қурилмаси Hyundai FE Fuel Cell Concept шоукарида бор – бу водороддан электр қуввати ишлаб чиқарувчи ёқилғи элементлари. Технология янги эмас – Hyundai серияли ix35 Fuel Cell йўлтанламасини ишлаб чиқармоқда. Бироқ ушбу автомобиль рейтингга умумий жиҳатлар туфайли киритилди.

Биринчидан, водородли моделлар жуда кам учрайди, ҳамда бундай автомобилнинг шаҳар кўчаларида ҳаракатланиши – катта ҳодисадир.

Иккинчидан, концепт-кар дизайни ўзига тортади. Кузов шакли “тоза” линиялардан иборат бўлиб, ички қисмда тач-бошқарув ва жуда катта диагоналдаги дисплейларнинг ўзаро уйғунлашувини кўриш мумкин. Водородли куч қурилмаси модернизация қилинди, ҳамда кейинги авлоддаги серияли моделда пайдо бўлиши мумкин.

Йўлтанламасга бир марта ёқилғи қуйилса, у 800 километргача юради. Бу уни 20 фоизга енгилроқ ва 10 фоизга самаралироқ қилишгани сабаб кузатилади. Бу машина ҳақида яна иккита факт: юкхонадаги махсус жойда электрскутер жойлаштирилди, FE эса future eco сўзларидан таркиб топгандир. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ