Жиддий касалликлардан дарак берувчи 7 оғриқ

Саломатлик 4-02-2015

Саломатликка лоқайдлик қилиш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Ҳеч қаеримиз безовта қилмаса ҳам шифокорга учраш ёки тиббий кўрикдан ўтиш хаёлимизга ҳам келмайди. Ҳеч бўлмаганда танамизнинг бирор аъзосида қандайдир оғриқлар пайдо бўлса, уларга бефарқ бўлмаслик ҳақида ҳам ҳозирги пайтда камчилик бош қотираяпти. Эътиборингизга эътиборсизлик билан қаралмаслиги керак бўлган 7 хил оғриқ ҳақида маълумотларни ҳавол этаяпмиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Соғлиғи ҳақида қайғурсангиз, ижтимоий тармоқларда дўстларингизга ҳам бу мақолани ўқишни тавсия этинг. 

"Момақалдироқ зарби" бош оғриғи

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: артериядаги шишиш

Нима қилиш керак: Агар бошигизда тўсатдан шундай қаттиқ оғриқ турса, шифокорни чақиртиринг. яна бошингиз айланиб, кўзингиз хиралашиши ҳам мумкин. Аневризмнинг ёрилиши натижаси миядан қон кетиши тез учрайди. Бироқ у содир бўлганда хавотирланмаслик ҳам яхши эмас. Жарроҳлар ўша нозиклашиб қолган нуқтани мустаҳкамлаб, ҳаётингизни сақлаб қоладилар.

Сизни уйғотиб юборадиган даражадаги тиш оғриғи

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: тишнинг едирилиши

Нима қилиш керак: Тишларни ғичирлатиш одати улардаги нервларнинг зарарланиши ва эмал қатламининг тушиб кетишига сабаб бўлади. У тишларингизни илдизидан дарз кетиши ва оҳир оқибат тўкилишигача олиб келиши мумкин. Дарров тиш шифокорига муаммони ҳал қилиши учун мурожаат қилиш керак. Стресс туфайли юзага келадиган тиш ғичирлатиш одатини махсус муолажа ва дори-дармонлар орқали бартараф этса бўлади.

Ичак томонга қараб ўткирлашиб борадиган кучсизроқ қорин оғриғи

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: кўричак

Нима қилиш керак: Агар шундай ўзгаришни сезсангиз, тўғри шифохонага боринг. (Одатда бу касаллик 24 соат ичида хуруж қилади.) Тезроқ жарроҳлик столига ётишингизга тўғри келади. Агар аппендицит ёрилса, ичакка зарарли бактериялар тарқаши мумкин. Бу эса жуда хавфли. 

Шамоллаган пайтда белнинг ўртасида оғриқ туриши

 Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: буйракка инфекция тушиши

Нима қилиш керак: Иситмангиз кўтарилса, кўнглингиз айниса ва белингизда оғриқ пайдо бўлса оддий қорин вирусли касаллиги, деб беэътибор бўлиш ярамайди. Бу шароитда бактериялар пешоб йўли ва буйракка зарар етиши ва инфекция хавфи кўпайиши мумкин. Бундай пайтда тезда антибиотиклар қабул қилиб, докторни чақиртириш зарур. 

Сонда оғриқ пайдо бўлиши

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: Чуқур веналар тромбози

Нима қилиш керак: Оёғингизнинг сон қисмида оғриқ сезсангиз, сизда чуқур веналар тромбози яъни чуқур қатламдаги венларида қон қотиши хасталиги бошланаётган бўлиши мумкин. Бундай тромбоз туғуруқни назорат қиладиган препаратлар истеъмол қилишдан ёки узоқ вақт машина хайдаш орқали толиқишдан келиб чиқади. Оёғингиз бутунлай шишиб кетмасидан ёки оғриқ дарров ёмонлашмасидан бир кун ичида тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг. Лекин бундан кечиктириш билан соғлигингизни жиддий хавфга қўясиз. Қондаги тромблар катталашиб ёки ёрилиб кетиши, ўпкалар томон ҳаракатланиши ва қон оқимини тўхтатиб қўйиши мумкин. 

Дори-дармонлар билан ўтиб кетмаётган ой тутилиши спазмлари

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: Эндометриоз

Нима қилиш керак: Махсус даво усуллари ва дорилар ёрдам бермаса, бу шароитдан хавотирланиш арзирли. Эндометриоз туғишга тўсқинлик қилади. Маълумотларга қараганда, 40-60 фоиз аёлларда бу касаллик туфайли кучли оғриқлар туради. Касаллик тўлиқ аниқлангунича, шифокорингиз контрасептив воситалардан фойдаланишни бошлашингизни маслаҳат бериши мумкин. 

Куракларингиз орасидаги тушунтириб бўлмас оғриқ

Бу нимани келтириб чиқариши мумкин: юрак хуружи

Нима қилиш керак: Юрак хуружига учраган одамларнинг 30 фоизи одатий кўкрак босимини бошдан ўтказмас экан. Аёлларда асосан кураклар ўртасида оғриқ туради, шунингдек жағ оғриғи, кўнгил айниши ва нафас тиқилиши безовта қилади. Юқоридаги симптомлар сизда кузатилдими, дарров шифокорга кўрининг. Агар юрак хуружи бошланаётганини сезсангиз кимдирдан ўз машинасида сизни касалхонага олиб бориб қўйишини сўраманг. Бундай пайтда тез ёрдам машинаси яхши танлов бўлади. Чунки тез ёрдам хизмати ходимлари шифохонага етказилгунингизгача ҳам сизга тиббий ғамхўрлик қила оладилар. 

Хуллас, қаерингиздир безовта қилса, ётоққа михлангунча кутиш шарт эмас. Соғлиғингиз ҳақида ўз вақтида қайғуринг! Сизда эса энди "шубҳали оғриқлар" рўйхати бор.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ