Жигар учун энг хавфли маҳсулот маълум қилинди

Саломатлик 6-03-2019

Рационда гўштнинг кўплиги жигар касалликлари хавфини оширади. Бу нафақат стейк, балки товуқ ҳамда курка гўшти ва ёғсиз гўштли таомларга ҳам тегишли дея маълум қилмоқда Эразм Роттердам (Нидерландия) тиббиёт университиети раҳбари.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, оқсилни асосан ҳайвон маҳсулотларидан оладиган кишилар жигарнинг алкоголсиз ёғ касалликларига 54 фоизга кўпроқ мойилдирлар, дея хабар бермоқда Gut журнали.

Бу илк босқичлардаги бузилиш беморга ноқулайлик келтириши мумкин. Бироқ вақт ўтиши билан цирроз ва жигар етишмовчилиги каби оғир касалликлар ривожланиши мумкин.

Тажриба давомида олимлар 3 882 нафар кишининг овқатланиш рационини ўрганишди ва жигарлари ҳолатини таҳлил қилишди. Уларнинг ўртача ёши 70 ёш эди.

Натижада иштирокчиларнинг 34 фоизига (1 337) жигарнинг алкоголсиз ёғ касалликлари ташхиси қўйилди. Уларнинг деярли барида (1 205) ортиқча вазн мавжуд эди.

Гўштли маҳсулотларни кўп истеъмол қилганларнинг касалликка чалиниш хавфи ўсимлик парҳезига мойил бўлганларга қараганда ярим баравар кўпроқлиги аниқланган.

Натижа рационнинг калорияга бойлиги билан боғлиқ бўлмади – «гўштхўрлар» 1 996 ккал, «вегетарианлар» эса 2 052 ккал олишган.

Тадқиқотчилар гўшт жигарда тўпланиб, унинг ишини оғирлаштирадиган кўп миқдордаги тўйинган ёғлар манбаи ҳисобланади деган хулосага келишди.

Оқсил организмнинг тўлақонли фаолияти учун зарур, бироқ уни нафақат гўштдан, балки балиқ, тухум, дуккаклилар, ёнғоқ ва қўзиқориндан ҳам олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўртаер денгизи парҳези бир неча марта энг фойдали деб тан олинган. У нафақат ички органларни бақувват қилади, балки зўриқиш эҳтимолини ҳам камайтиради. 




МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ