ЖССТ Зика вируси бўйича фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди

Жамият 21-11-2016

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий йилнинг 1 февралидан Зика вируси туфайли глобал миқёсда амалда бўлган фавқулодда ҳолат режимининг тугалланганлиги ҳақида эълон қилди. 

"Зика вируси ва у билан боғлиқ оқибатлар интенсив ҳаракатларни талаб қилувчи соғлиқни сақлаш соҳасида муҳим аҳамиятга эга, бироқ улар бундан буён халқаро аҳамиятга эга фавқулодда вазиятни юзага келтирмайди", - дейилади ЖССТ баённомасида. 

Шу билан бирга, экспертлар бу касалликни тушуниш учун  ҳали кўп тадқиқотлар олиб борилиши зарурлигини таъкидлашди. Қўмита Зика касаллигининг "узоқ муддат давом этишини инобатга олиб", унга тегишли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни даволаш учун керакли пул воситалари ажратишни тавсия қилди. 

ЖССТ маълумотларига кўра, Зика вирусига чалинган беморлар 75 мамлакатда қайд этилган. Улардан 28тасида микроцефалия ҳолатлари белгиланган. Гийена-Барре синдроми 19 мамлакатда қайд этилган. 12 давлат Зика вирусининг одамдан одамга юқишига доир маълумот берган - АҚШ, Аргентина, Перу, Франция ва Германия шулар жумласидандир. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ