“К2” мезбонлари. Дунёдаги энг хавфли тоғ этагидагилар қандай ҳаёт кечиришади

Ажабтовур воқеалар 10-11-2014

Чогора ёки “К2” деб ҳам аталувчи чўққининг баландлиги 8 614 метрдир. Ундан фақат Эверестгина баландроқ. Лекин Чогорини забт этиш анча мушкул. 2008 йилги маълумотларга кўра, Чогори чўққисига жами 284 киши чиққан (Эверестга 3684 киши), чўққини забт этишга уринган 66 нафар альпинист ҳалок бўлган.

Покистон шимолида жойлашган бу чўққи хавфлилигига қарамасдан профессионал альпинистларнинг энг севимли масканларидан бири. Кейинги йилларда Чогорини забт этишга журъат қилган альпинистлар сони нотинч вазият сабабли кескин камайиб кетди. Фотограф Вольфганг Рэттей ушбу ҳудудда яшовчи ва альпинистларга ҳамроҳлик қилувчиларнинг суратларини тарих саҳифаларига муҳрлади.

tog-1-new

Альпинистларнинг юклари ортилган хачирлар карвони Асколе қишлоғи яқинида

tog-4-new

Альпинистларга ёрдам берувчи маҳаллий аҳоли одатда елкаларига 25 килограммли юкни ортишади. Уларга бу ишлари учун кунига 7 долларга яқин пул тўлашади.

tog-5-new

Ҳаммоллар К2 лагерига отланишди

tog-2-new

Альпинистлар қўналғасида товуқлар тушлик таомга айланади.

tog-3-new

Болалар тоғ этагидаги Асколе қишлоғида сомон ташишяпти

tog-20-new

Шу кунга қадар Чогорини қиш пайтида забт этиш ҳеч кимга насиб қилмаган.

tog-8-new

Европаликлар Чогорини 1856 йилда аниқлашган. К2 чўққиси баландлиги бўйича Эверестдан кейин иккинчи ўринда туради. Лагер яқинидаги тошларга ҳаммоллар ва альпинистларнинг исмларини ёзишмоқда

tog-11-new

Чогори Кашмир ва Хитой чегарасидаги Балторо тизмасида жойлашган. Чўққи Қорақорум тоғ тизимига киради.

tog-6-new

Альпинистлар гуруҳи тоғ этагидаги Бралду дарёсидан ўтишмоқда.

tog-7-new

К2 баландлиги саккиз минг метрли чўққилар рўйхатига киради. Сайёрамизда бундай баланд тоғлар ҳаммаси бўлиб 14та.

Гид Алтаф Хусайн ҳаммоллар билан олдиндаги баландлик ҳақида суҳбатлашмоқда

tog-11-new

Ҳаммол саркаш тоғ дарёси ёқалаб юк олиб кетмоқда. Асколе фуқароси тоғда терилган ўтинларни олиб келмоқда

Чогорини ишғол қилиш учун илк марта 1902 йилда Оскар Экенштейн ва Алистер Кроули уриниб кўришган, лекин бунинг уддасидан чиқа олишмаган. Экспедиция тоғда 68 кун бўлган. Охир-оқибат Экенштейннинг ўпкаси ишдан чиққан ва альпинистлар сафарни тўхтатишган.

tog-21-new

Ёш ҳаммол пластик идишлардан ясалган вертолётни ўйнаяпти

tog-12-new

Илгари 52 ёшли Шурула Баиг беш юлдузли меҳмонхонада ошпаз бўлиб ишларди, ҳозирда у альпинистлар учун таом тайёрлайди

tog-13-new

К2 лагерида Шурула Баиг гид Муйеба Ур-Рахмоннинг сочини тарошламоқда

tog-14-new

Хачир Чогори лагерида чанқоғини қондирмоқда Покистонда хачирлар 1200-1400 доллардан сотилади. Тоғларда юк ташиш учун фойдаланиладиган хачирларнинг эгалари кунига 20 долларга яқин пул ишлашлари мумкин.

tog-15-new

К2 лагерида илгариги экспедиция пайтида ўлган хачир жасади қолдиғи Август охири-сентябрь бошида Покистоннинг шимоли-шарқий вилоятларида юз берган бир нечта сув тошқинлари оқибатида 300га яқин киши ҳалок бўлди. Қорақорум тоғида йилнинг бу даври учун номуносиб равишда ўта қалин қор ёғди.

tog-18-new

Немис альпинисти ошхона-капа йўлини тозалаяпти

Альпинистлар Чогорини фақатгина 1954 йилга келиб забт этишган. Биринчи уринишдан 52 йил кейин бу Ардито Дезио бошчилигидаги итальян экспедициясига насиб этган.

tog-19-new

Ҳаммол қоплардан тайёрланган ясама пойабзалда 1996 йили Чогори чўққисига биринчи рус экспедицияси чиқди. Иван Душарин раҳбарлигидаги тольяттилик альпинистлар жамоаси К2га Шимолий қовурға бўйлаб кўтарилди.

tog-16-new

Балторо тизмасидаги сайёҳлар ва ҳаммоллар 2007 йилда россияликлар яна Чогорини забт этишди. Бу сафар чўққига энг қийин йўл – ғарбий девор томондан чиқишди. Илгарилари бу томондан чиқишнинг имкони йўқ деб ҳисобланарди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ