Камроқ ишлаб, кўпроқ нарсага улгуриш учун нима қилиш керак?

Маслаҳат 1-12-2016

Ҳозирги иқтисодий шароит одамларни ўз иш ўрнида қолиши учун мажбурлаб ишлатмоқда. Бундан ташқари, кўпчилик ҳаттоки, кунига 12 соат бош кўтармай ишлаганидан ғурурланади.

Бироқ ҳар бир ишнинг ўз қарши томони мавжуд.

Annals of Internal Medicine журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, бир кунда 11 соатдан ортиқ ишлайдиган кишиларда юрак касалликларининг хавфи 67 фоиздан ортиқ бўлади.

Бошқа олимлар 2000га яқин британиялик давлат ишчиларини текширишди ва кунига 11 соатдан ортиқ ишлайдиган кишиларда тушкунликнинг зўрайишини аниқлашди. Саломатликдан ташқари, давомий иш муносабатлар ва шахсий ҳаётга ҳам салбий таъсир кўрсатади. 

Нима қилиш зарур? Ишдаги барча вазифаларга қандай қилиб ўз вақтида улгуриш мумкин? 

Узоқ давом этувчи меҳнат доим ҳам ижобий натижа беравермайди. 

Барчаси самарадорликка боғлиқ. Кўп сонли замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳнат ва ҳордиқни унумли тақсимлаш кўпроқ фойда беради.

 

1. Кунинг энг муҳим уч вазифасига эътибор қаратинг

Дунёда юз миллиондан ортиқ қоғозли, компьютерли, мобиль ва бошқа қатор вазифалар рўйхати мавжуд. 

Ҳар тонг куннинг энг муҳим вазифаларини ёзиб олишга бир неча дақиқа ажратинг. Кейин эса мана шу қисқа руўйхатни бажаришга киришинг. Муҳими — мана шу уч вазифалар, қолгани эса имкон доираси қадар. Бу оддий, бироқ керакли одат самарадорликни аҳамиятли даражада оширади. 

 

2. Ҳар куни 30 дақиқа давомида машқ

Барчамизга маълумки, жисмоний машқлар саломатлик учун фойдали. Бироқ жисмоний фаолият мия учун ҳам ижобий таъсир кўрсатишини биласизми?

Гарвард тиббиёт мактаби психиатри ва “Учқун: фанда мия ва машқ қилиш янги инқилоби” номли китобнинг муаллифи Жон Ратейнинг маълумотига кўра, жисмоний машқлар нафақат бизнинг мушакларимизни соғлом қилади, балки тушкунликни ҳам камайтиришга, ўрганишни яхшилашга ва аниқ фикрлашга ёрдам беради.

 

3. Ўз ишингизни барвақт бошланг ва ўз вақтида тугатинг

Эрталаб сизни чалғитувчи омиллар кам бўлади ва кунлик устувор масалаларингизга диққатингизни жамлай оласиз. 

Унумдор бўлиш учун ҳам ўз миянгизга яхши дам беришга ҳаракат қилинг ва идорадан белгиланган вақтда чиқинг ёки монитор олдидан кетинг. Сиз ўзингизни нафақат яхшироқ ҳис этасиз, балки кейинги кунни унумдорроқ ва қувватга тўлароқ қарши оласиз. 

 

4. Вақт чегараларини ўрнатинг

Паркинсон қонунига кўра, иш барча вақтни эгаллашга ҳаракат қилади. Агарда буви ўз неварасига бир йил давомида хат ёза олса, унга бир йил вақт сарфлайди. Агарда муҳаррир ушбу мақолани менга уч кун ичида ёзишга вақт берса, шу уч кун ичида мақолани ёзаман, ўзгартираман ва мукамаллаштираман. 

 

5. 80\20 қоидасидан фойдаланинг

Жуда ҳам муҳим бўлган фаолиятга ўз диққатингизни сарфланг ва қолган нарсаларга камроқ вақт ажратинг. Ахир 20 фоиз ҳаракат 80 фоиз натижани келтиради. 

 

6. Бир вақтда бир неча вазифаларни бажаришни тўхтатинг 

Бир вақтда бир неча вазифаларни бажариш сизни унумдорроқ қилмайди. 

Аслида, диққатимизнинг бўлиниши меҳнат унумдорлигига, эътиборни жамлашга ва қувватимизга салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун, агарда сиз унумдор ишчи бўлишни истасангиз, бир масалани бир урунишда бажаришга ҳаракат қилинг.

 

7. Ахборот парҳезини амалга оширинг

Бугунги кунларда ортиқча ахборот оғирлиги худди Сахрои Кабр марказида юриб, қуёш уриши каби ҳолатга ўхшайди.

Сизга чиндан ҳам электрон почтадаги барча хабарларни, блогларни, газеталарни, журналларни ўқиш зарурми? Ёки телевизор томоша қилиш, Facebook учун кўп вақт сарфлаш керакми?

Яхшиси, бир ҳафтага бўлса ҳам керакмас ахборотлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилинг. 

 

8. Фикрлаш учун вақт ва жой ажратинг

Ишингизга таалуқли бўлмаган масалалар учун фикрлаш керак бўлган махсус жой ва вақт ажратинг. Ишдан бошқа барча нарсани ўйланг. Шундай жой ажратингки, ҳеч ким ва ҳеч нарса сизга ҳалақит қила олмасин.

Агарда барча бандларни ўқиб чиққан бўлсангиз, юқоридаги қоидаларни тезда амалда қўллаб кўришни тавсия қиламиз . Барча қоидаларни бирдан бошлашга ҳаракат қилманг. Бошида улардан бирини танлаб, унга амал қилишга ҳаракат қилинг. Кейинроқ эса, қолган қоидаларга ўтинг. Энг муҳими, бўш қолган вақтингизда ўзингиз ёқтирган ишни бажаришга ҳаракат қилинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ