Кашничнинг соғлиққа фойдасини биласизми?

Саломатлик 19-12-2014

Кашнич дастурхонимизда ўз ўрнига эга. У таомларга маза бериш билан бирга, кайфиятимизни кўтариб, умрни узайтиришга хизмат қилади.

Асосан, Кавказ халқлари ошхонасида  қўлланиладиган бу кўкат соғлик учун фойдали бўлиб, кўплаб касалликларнинг олдини олишда ёрдам беради.

Унинг такибидаги эфир ёғлари, витаминлар ва антиоксидантлар юрак-қон-томир тизими фаолиятини яхшилайди. Кашнич ўзида кўп миқдорда калий ва натрий ёғларини сақлайди. Бу ўз ўрнида гипертония, артериал қон босими ва юрак қисқаришини назорат қилади.  Калий ва натрийнинг зиммасидаги яна бир вазифа қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиришдир.

Кашнич кўнгил айнишини колдириб, ошқозон ва ичакдаги ферментларни фаоллаштиришга ёрдам беради. Қорин дам бўлишини камайтиради. У организмдаги ҳар хил токсинлар ва оғир металларни қувишга қодир.

Кашничдан микробларга қарши курашда, бундан ташқари, оғиз бўшлиғи гигиенаси, милклар яллиғланишида самарали фойдаланиш мумкин. Кашнич эркин радикаллар даражасини туширади, сурункали яллиғланиш ва саратон хавфини камайтиради, қариш жараёнини секинлаштиради. 

Мушакларни ва асаб тизимини бўшаштириб, тинчлантиради. Таркибидаги магний ва В витаминининг кўплиги сабаб стресснинг олдини олади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ