Касса чеклари саломатлик учун хавфли

Саломатлик 29-01-2019

Кундалик турмушда ҳар куни юзма-юз келинадиган айрим нарсалар жиддий хавфга эга. Термоқоғозларга босиладиган чеклар ҳам ана шундай эканлиги аниқланди. Термоқоғознинг ўзига хослиги шундаки, у қизиганида ўз рангини ўзгартиради. У нафақат дўконлар, балки банкоматларда ҳам қўлланилади.

Бундай қоғозни ишлаб чиқаришда пластмассанинг кенг тарқалган таркибий қисми бисфенол А (BPA)дан фойдаланилади. Бу модда хавфли ҳисобланади: организмга тушганида бисфенол А саратоннинг турли шакллари, гормонал бузилишлар ва организм билан боғлиқ бошқа муаммолар юзага келишига сабаб бўлади.

Халқаро олимлар гуруҳи Испания, Франция ва Бразилия дўконларида олинган чекларни тадқиқ этишга қарор қилди. Уларнинг қўлида юздан ортиқ намуналар бор эди. Натижада Бразилия ва Испаниядаги чекларнинг 90 фоизи таркибида бисфенол А мавжудлиги аниқланди. Француз чекларининг ушбу модда қўшилган улуши озроқ бўлиб чиқди, бироқ у ерда хавфи бироз камроқ бўлган бисфенол S мавжуд эди. Олимлар бу модда саломатлик учун хавфсиз эмаслигини таъкидлашмоқда.

Ушбу маълумотларни таҳлил қилиб, муаллифлар дўконлардан олинган чеклар озиқ-овқат маҳсулотлари ёнида сақланмаслиги, ташлаб юборилишидан аввал ғижимлаш ва йиртиш мумкин эмаслиги, чунки қўлларда BPA’га эга бўлган майда чанг қолишини қайд этишмоқда. Бундан ташқари, муаллифлар чекларга расм солиш, шунингдек уларни ҳамён, сумка ва машиналар бардачокларида сақламасликни маслаҳат беришмоқда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ