Каталонияда «Инсон миноралари» барпо этилди

Ажабтовур воқеалар 3-10-2016

2 октябрь куни Испаниянинг Таррагон шаҳрида анъанавий Каталония танлови бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар энг баланд кастеллар - «инсонлардан барпо этилган қасрлар»ни қуриш бўйича куч синашишди. Ўзига хос “бино”лар юзлаб инсонлардан барпо этилади. Мусобақа беш раунддан иборат бўлиб, “бино”нинг нафақат баландлиги, балки миноранинг мураккаблиги ҳам баҳоланади. 

Мазкур мусобақа ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этилади. Унинг тарихи ўрта асрлар ярмаркаси даврига бориб тақалади. Қайд этиш жоизки, ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилган мазкур томошаларда  нафақат Испания жамоалари иштирок этади. Бу йил унда Хитойдан ташриф буюрган жамоа ҳам ўз кучини синаб кўрган. 

“Инсон минора”ларини томоша қилиш учун эса, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб одамлар келишади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ